Кириш Регистрация

Шомуродов гол урган учрашувда, “Женоа“ жанговар дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 23 туридан ўрин олган учрашувда “Женоа“ ўз майдонида “Верона“га қарши баҳс олиб борди. “Луиджи Феррарис“ ўйингоҳида кечган баҳс томонларнинг жанговар дуранги билан якунланди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи бўлим бошларида меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Танаффусдан сўнг, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов заҳирадан майдонга тушиб, ўз голи орқали ўртадаги мувозанатни тиклади.

Орадан бироз вақт ўтгач “Верона“ вакиллари яна бир бор генуяликлар дарвозасини ишғол этишди. Учрашувнинг асосий вақтигача сақланиб қолган ушбу ҳисоб, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ўзгарди ва “Женоа“ яна гол уриб, якунда 2:2 хисоби билан қийин учрашувда бир очко олишга муваффақ бўлди.

Бугунги, ниҳоясига етган қарама-қаршиликдан сўнг, “Женоа“ 26 очко билан ўн биринчи ўринда бормоқда, бугунгача 34 очко жамғарган “Верона“ эса тўққизинчи поғонани банд этган.

"Женоа" – "Верона" 2:2 (1:0, 2:1)

"Луижи Феррарис"

Голлар: Илич (17, 0:1), Шомуродов (49, 1:1), Фараони (61, 1:2), Баделж (90+5, 2:2).

"Женоа" – Перин, Чиборра (Пеллегрини, 46), Масьелло, Кришито, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц (Шомуродов, 46), Стротман (Пандев, 67), Пьяца (Ровелла, 55), Дестро (Скамакка, 67).

"Верона" – Сильвестри, Гюнтер, Ловато (Четин, 46), Маньяни, Фараони (Роналду Виейра, 68), Тамез, Лазович, Дзакканьи, Илич, Барак, Лазанья.

Огоҳлантиришлар: Стротман (57), Четин (74).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:25, 21.02.2021.
Ўқилди: 10832 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик