«Ливерпуль» Англия чемпионатининг 25-тури доирасида «Эвертон»ни ўз уйида қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мазкур мағлубият мерсисайдликлар учун АПЛ доирасида ўз майдонидаги кетма-кет тўртинчи мағлубият бўлди. Жамоа бундай салбий натижани сўнгги марта 1923 йилда қайд этган эди.
«Ливерпуль» Юрген Клопп бошқаруви остида бунгача 101та АПЛ баҳсида иштирок этиб, «Энфилд»да бор-йўғи 4 марта мағлуб бўлган эди.