Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Черногорияда ёш боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада Черногория давлатида бокс бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Adriatic Pearl” халқаро турнири ўтказилди. Қувонарлиси, кеча ўз якунига етган ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра, ёш йигит-қизларимиз 5та олтин, 3та кумуш ва 7та бронза, жами 15та медалга сазовор бўлишди. Ушбу натижа орқали Ўзбекистон терма жамоаси “Adriatic Pearl” халқаро турнирида норасмий умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Қуйидаги ёш боксчиларимиз юртимизга медаль билан қайтишмоқда:

Олтин:
-49 кг: Иброҳим Ишжанов
-91 кг: Амиршоҳ Самадов
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:
-52 кг: Шаҳзод Музаффаров
-56 кг: Дилшод Абдумуродов

Бронза:
-60 кг: Айдос Тагайбаев
-69 кг: Сирожиддин Хожакметов
-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Қизлар:

Олтин:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-57 кг: Нигина Ўктамова

Кумуш:
-51 кг: Сабина Бобокулова

Бронза:
-51 кг: Феруза Казакова
-64 кг: Гулшода Истамова.
-69 кг: Севинчхон Мирхонжонова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Биз ушбу муваффақият билан ёш боксчиларимиз ҳамда Ўзбекистон бокс федерациясини муборакбод этамиз. Сўнгги кунларда эришилган ёрқин ғалабалар ўзбек боксининг эртаси ишончли қўлларда эканлигини яна бир бора кўрсатди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 14:10, 22.02.2021.
Ўқилди: 3123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3326]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2470]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2016]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1837]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1827]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1759]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1698]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1646]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1596]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1520]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.