Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна 2-2 Мальорка
07/03 19:00 Кальяри 1-2 Комо
07/03 20:15 Леванте 1-1 Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Аброр Пирриев: Майдон четидаги ўйлар...

Баҳо:
+ | -

Машғулот маҳали майдон четида турганлар суҳбатидан:

– Ижтимоий тармоқларда ҳар гал “Пахтакор”нинг Қибрай базаси майдонидаги машғулотидан рукни остида суратларни томоша қила туриб бир фикр хаёлимдан ўтади – сўз бошлади сухбатдошлардан бири, – Эҳ Шота-Шота; Сенинг ўзбек футболи, “Пахтакор” учун қилган меҳнатингни қандай баҳолай? Сенга Қибрайдаги базани замонавий кўринишга келтирайлик дейишганда, у ернинг узоқлигини рўкач қилиб, шаҳар марказидан узоқлашишдан чўчидинг; жамоа келажагини эмас, ўзингни ўйладинг. Бу ҳам майли, бутун жамоани ижарада – меҳмонхонада яшатдинг. Сенга биров Қибрайга келиб яша дегани йўқ эди, шунчаки “тўғри, топ-жамоанинг замонавий уйи бўлиши керак”, деб база реконструкциясига туртки берсанг бўлди эди. Спортчи учун шаҳарнинг марказий чорраҳасидаги диққинафас меҳмонхонада яшаб; чанг-губор ютиб югурган қайда-ю, Қибрайнинг тинч, тоза ҳавосида... Шунча йил жамоанинг меҳмонхонада яшагани-ю, ўзимизнинг бир қора кўз тенги легионер ҳужумчингга кетган маблағга база-ю майдонларни, қўйингки, керак бўлса, академия ва стадиони билан бутун комплексни замонавий кўринишга келтириб олиш мумкин эди. Мана, жамоа барибир бораркан ўша ерга...

– Қўйсангиз-чи, шахсий клуб бўлса, пул ўзиники, нимага сарфлаш ўзига ҳавола, – жон куйдириб гапираётган суҳбатдошининг сўзини бўлди шериги.

 – Тўғри, биз аралаша олмаймиз, аммо кенг имкониятлар бўлган даврдаги шу ишлар баҳонасида "Пахтакор" энг замонавий базага эга бўлиб қолармиди, таниган-танимаганлар ҳам “Буларнинг барчаси Шота даврида бўлиб қолган, барака топсин”, деб дуо қилиб юрармиди дейман-да...

– Биргина "Насаф" базаси ортидан ҳамон футбол ишқибозлари дуосини олаётган, Худо раҳмат қилсин Нуриддин ака Зайниев каби демоқчисиз-да...

Мураббийнинг машғулот тугаганини билдириб қаттиқ чалган ҳуштаги суҳбатни бўлди...

Аброр Пирриев
Ўзбекистон миллий жамоаси ва "Локомотив" клуби шифокори.

Манба: https://t.me/abrorpirmuhammad
Киритилди: 15:20, 22.02.2021.
Ўқилди: 2886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.