Кириш Регистрация

"Бавария" Римда "яйраган" ўйинда, "Лацио"га ҳеч қандай имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи, дастлабки учрашувларидан ўрин олган навбатдаги баҳс, Римдаги "Одимпико" ўйингоҳида кечди ва унда Италияга сафар қилган Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ўз рақибини йирик, 4:1 ҳисобида таслим этди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ хатога йул кўйган "Лацио" футболчилари "Бавария"нинг биринчи голи киритилишига сабаб бўлишди. Кейинчалик эса, биринчи таймнинг ўзида мюнхенликлар рақиб дарвозасига яна иккита тўп киритишди. Натижада, майдон эгалари танаффусга мағлуб ҳолатда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда эса мезбонлар вакили автогол муаллифига айланди ва ҳисоб 0:4 кўринишига келди. Ушбу ҳодисадан бироз вақт ўтгач "Лацио" гол ўрди. Аммо римликларнинг ушбу фойдали ҳаракати на ғалаба ва на дурангни таьминлаб берди. Охир-оқибат ҳисоб ўзгармади, 1:4. "Бавария" Мюнхенга кўнгилдагидек кайфият билан қайтади.

"Лацио" Италия – "Бавария" Германия 1:4 (0:3, 1:1) «Стадио Олимпико»

Голлар: 0:1 – 9 Левандовски, 0:2 – 24 Мусиала, 0:3 – 42 Сане, 0:4 – 47, автогол Ачерби, 1:4 – 49 Корреа.

"Лацио" – Рейна, Ачерби, Мусаккьо (Лулич, 31), Габаррон (Худт, 53), Лаццари, Лейва (Эскаланте, 53), Марушич, Луис Альберто (Акпа-Акпро, 81), Милинкович-Савич (Катальди, 81), Корреа, Иммобиле.

"Бавария" – Нойер, Зюле, Алаба, Боатенг, Дэвис, Киммих, Мусиала (Шупо-Мотинг, 90), Сане (Сарр, 90), Горетцка (Хави Мартинес, 63), Коман (Люка Эрнандес, 75), Левандовски.

Огоҳлантиришлар:
Луис Альберто (28), Лейва (51), Корреа (57), Марушич (65), Эскаланте (69), Киммих (72), Коман (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:47, 24.02.2021.
Ўқилди: 3086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик