Мерсисайд клуби «Севилья» футболчиси Лукас Окампосга қизиқиш билдирмоқда. «Қизиллар» ҳужумчини ёзги трансфер ойнаси вақтида қўлга киритишни ўйламоқда.
Бироқ, «Ливерпуль» аргентиналик учун белгиланган 60 миллион евро нарх сабабли «Севилья» билан музокаралар олиб бориш юзасидан бир қарорга кела олмаяпти.
Шу туфайли бу трансферда мерсисайдликлар аьзоси Такуми Минамино ҳам иштирок этиши мумкин. Боиси, япониялик иқтидор эгасига андолусияликларнинг қизиқишлари доирасида.
«Ливерпуль» эса бу имкониятдан фойдаланиб қолган ҳолда, Минаминони Окампоснинг нархи пасайиши учун «Севилья»га таклиф этмоқчи.
Маълумот учун, 26 ёшли аргентиналик Окампос ушбу мавсумда 21 ўйини ўтказиб, тўртта гол ва тўртта голли пас муаллифига айланган. Трансфер нархи 26 миллион еврога баҳоланаётган Такуми Минамино эса Премьер-лиганинг 2020/2021 йилги мавсумида 12 ўйин ўтказиб, ю учта гол уришга муваффақ бўлган.