"Порту" ҳужумчиси Халк борасида авж олган миш-мишлар матуботда тўхтамаяпти. Ўтган ҳафта "Челси" вакиллари бразилиялик ҳужумчи билан музокара олиб борганлиги ва унинг трансфери учун 84 миллион евро тўлашга рози бўлганликлари ҳақида хабарлар тарқалганди. Футболчининг агенти Теодоро Фонсека эса барча миш-мишларни рад этиб чиқди. Унинг айтишича қишки трансфер чоғида Халк "Порту"дан кетмайди.
"Биз "Челси" билан музокара олиб бормадик. Бизга умуман яқин орада ҳеч қандай жамоадан расмий таклифлар бўлмади. Футболчининг ўзи португалиядан кетишни истамаяпти. У ўзини "Порту"да баҳтли ҳис қилмоқда. Мен билан бўлган суҳбатда ҳам, яна бир қанча муддат шу ерда тўп суришни истаётганлигини айтди. Андре Виллаш-Боаш "Порту"ни ҳам Халкни ҳам жуда яхши билади" - дейди футболчининг агенти.
"Ҳозирда бизга бир қанча жамоалардан қўнғироқлар бўлаётгани рост. Аммо, яна қайтариб айтаман, бизга хеч ким расмий таклиф билан чиққани йўқ. Барчаси шунчаки оғзаки гаплар. Футболчининг шартномасидаги банд кўпчиликни ўйлантириб қўймоқда. Уни сотиб олиш учун 100 миллион евро маблағдан воз кечиш керак. "Порту" уни шунчаки қўйиб юбормайди", - дея интервью берди Теодоро Фонсека О JOGO нашрига.