Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шавкат Саломов: «Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун «Бухоро»нинг кучи етади»

Баҳо:
+ | -

Биз «Бухоро» клуби етакчи футболчиси, жамоа сардори Шавкат Саломов билан жамоанинг мавсумга тайёрланиш жараёни билан танишиш мақсадида у билан кичик суҳбат уюштирдик.

— Шавкат ака, жамоа сардори сифатида, сиз орқали жамоанинг ички муҳитини билмоқчи эдик, бу ҳақда нималар дея оласиз?
— Ички муҳит ажойиб, юқори суратда мавсумга тайёргарлик олиб бориляпти. Яқинда Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлатларнинг биринчи босқичини якунлаб қайтиб, эндиликда ўзимизнинг машғулот базамизда иккинчи босқични давом эттиряпмиз. Барчамизнинг мақсадимиз — ягона мавсумни юқори нотада ўтказиб, суперлигага йўлланма олиш. Бу борада вилоят ҳокимимиз ва жамоа раҳбарияти бизга максимал даражада кўмак бериб келишяпти.

— Охирги кунларда жамоа атрофида бўлаётган гап-сўзлар ҳақида фикрингиз.
— Нима ҳам дер эдим? Гап-сўзлар олдин ҳам бўлган кейин ҳам бўлаверади (кулади). Мен бир нарсани мухлислардан сўрар эдим, ҳар бир чиққан гап-сўзларга дарров ишониб кетаверишмасин, вақт олий ҳакам озгина сабр қилишса, ҳақиқат ўз бўйини кўрсатади. Жамоада ички муҳит ажойиб, футболчи сифатида мени ҳамма нарса қаноатлантиряпти.

Мураббий масаласига келсак, бироз муддатга Даврон ака билан оилавий муаммо бўлиб қолган, бу ҳол ҳаммада ҳам рўй беради. 3-4 кун биз билан бирга бўлолмадилар, холос. Лекин мени хурсанд қилган жиҳати, мухлисларининг жамоага бефарқ бўлмаганликлари, Даврон аканинг йўқлигини билиб, ҳар куни десам ёлғон бўлмайди, камида 30-40 киши бўлиб Даврон акани йўқлаб келишиб, у кишига нисбатан хавотирларини билдириб туришди. Бир нарсага яна бир бор амин бўлдимки, жамоамиз мухлислари эътиборли ва жамоани жуда ҳам қаттиқ қадрлашади, футболни жуда ҳам севишади, ўз суюклиларини ёлғизлатиб қўйишмайди. Бундай мухлислари бор жамоада, тўп сураётганимдан хурсандман.

— Бу йил янги жамоа тузилди, янги раҳбарият, улар олиб бораётган ишлар ҳақида фикрингиз.
— Мен ўтган сафарги интервъюларимда ҳам буни такидлаб ўтганман, вилоят ҳокимимиз ва у кишининг ёрдамчилари, жамоамизнинг янги раҳбарларига ўз ташаккуримни билдираман. Про-лигадан Суперлигага чиқишимиз учун қўлларидан келган барча ишларни биз учун қилишяпти. Шароитларимиз аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Раҳбарият яхши иш олиб боряпти, улар вазифани бажара оладиган футболчиларни жамоага олиб келишяпти, ҳали насиб қилса жамоамизни кучайтириш йўлида трансферлар давом этади. Тўғри, бу йўлда уларга ҳам осон эмас. Футболчиларни суперлигадан, Про-лигага келтириб ўйнатиш, сир эмас, бу ерда жуда катта маблағ ҳам талаб этилади. Яна бир бор жамоа раҳбарларига катта раҳмат.

— Про-лигада янги мавсум бошланишига ҳам, кам вақт қоляпти, жамоамизнинг имкониятлари хақида икки оғиз.
— Худо хохласа, бошланадиган мавсумда суперлига йўлланмасини олиш учун курашамиз, бунга кучимиз ҳам, иқтидоримиз ҳам етади, деб ўйлайман. Жамоамиз бир катта оилага айланиб бўлган, бир мушт бўлиб охиригача биргаликда курашамиз. Фурсатдан фойдаланиб яна бир бор жамоамиз раҳбарларига ва жонажон мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 16:02, 25.02.2021.
Ўқилди: 2959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.