Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Тошкент-2025. Осиё ўйинлари учун Олимпия шаҳарчаси Қибрайда қурилади

Баҳо:
+ | -

2025 йилда Тошкент мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари учун Олимпия шаҳарчаси Қибрайда қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Улардан бири – Тошкент вилоятининг Қибрай туманида, “Тошкент-Шарқий” аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этиш лойиҳаси. Уни ишлаб чиқишда дунё мегаполисларидаги машҳур паркларнинг ландшафти, қулайликлари ўрганилган. Бу боғ фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат ўзига хос дендропарк бўлиши кўзда тутилган. Бу пойтахтимиз экологиясига катта таъсир кўрсатадиган, аҳоли ва меҳмонлар сайр қиладиган “яшил ҳудуд” бўлади.

Мазкур боғнинг ёнида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилмоқда. Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади. Унда қитъамиздаги 45 та мамлакат ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади.

Айтиш жоизки, бундай нуфузли халқаро мусобақа Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба ўтказилади. Давлатимиз раҳбари бу мамлакатимизга кўрсатилган катта ишонч эканини, ушбу мусобақага ҳозирдан бошлаб пухта тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлаган эди.

Шу мақсадда 160 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Чирчиқ дарёсининг 5 километрдан зиёд қисмида қирғоқларни тартибга келтириб, эшкак эшиш бўйича мусобақалар учун зарур шароит яратиш мўлжалланган. Унинг бўйларида эса 270 гектарлик парк этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Қибрай туманининг ушбу ҳудудида 2 та университет, шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ бинолари жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

Президент лойиҳаларни сифат ва қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш, иншоотларни қуришда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни қўллаш бўйича кўрсатмалар берди.

Киритилди: 11:00, 26.02.2021.
Ўқилди: 4234 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.