Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

"Пахтакор" турк клуби билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -
Фото: goztepe.org.tr

10 январь куни "Пахтакор" Деян Журжевич қўл остидаги илк учрашувини ўтказди. Туркия 1-лигасида иштирок этувчи "Гўзтепа" клубига қарши учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу ҳақда "Пахтакор" расмий сайти хабар бермоқда.

"Жамоа таркибидаги ўйинчилар билан яқиндан танишиш мақсадида, сербиялик мутахассис барча футболчиларни ўз синовидан ўтказишга қарор қилди. Шунинг учун биринчи бўлимда майдонга тушган футболчилар иккинчи бўлимда ўз ўринларини қолган жамоадошларига бўшатиб бердилар. Табиийки, бундай паллада оптимал таркиб бўлмайди, бу эса рақибларимизга қўл келиши аниқ эди. Боиси Туркия биринчи лигасида иштирок этаётган "Гўзтепа" клуб учрашувни асосий таркиби билан бошлаган эди", деб ёзади "Пахтакор" расмий сайти.

"Биринчи бўлим туркларнинг устунлигида ўтди, лекин ҳисобни очиш уларга насиб этмади. 16-дақиқада Темур Жўраев бирга-бир вазиятда рақибига имкониятни бермади. Шиховда ҳам бир вазиятда қулай имконият бўлди. Биринчи бўлимда янги келганлардан Бобожонов рақибига ҳеч қандай имконият бермади. Сибамура ҳам чакки эмас. Иккинчи бўлимда ташаббус тўлиқ "Пахтакор" томонга ўтди. Аслида ҳисобни "Гўзтепа" футболчилари очишлари мумкин эди. Лобановни алдашга муваффақ бўлган турк футболчиси дарвозани аниқ нишонга ололмади. Бунга жавобан Ораховец чиройли тарзда Ваҳобовга “пас” ошириб ҳисобни очилишида ўзининг муносиб улушини қўшди. Учрашувнинг охирларида ҳисоб тенглашди", деб ёзади "Пахтакор" сайти.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, "Пахтакор" навбатдаги учрашувни 12 январь куни Германиянинг "Штутгарт" клубига қарши ўтказади.

ПАХТАКОР – ГЎЗТЕПА 1:1 (0:0)
Голлар: Баҳриддин Ваҳобов (63) — Илхан (83).
Четлатиш: Ғулом Ўрунов (78)

ПАХТАКОР: Темур Жўраев, Наоя Сибамура, Акмал Холмуродов, Мурод Холмуҳаммедов, Тимур Кагиров, Кахи Махарадзе, Алишер Маҳмудов, Санъат Шихов, Алишер Азизов, Иракли Климиашвили, Фарҳод Тожиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Александр Лобанов, Алексей Николаев, Ғулом Ўрунов, Аъзмат Бобожонов, Санибал Ораховец, Ильдар Магдеев, Арам Бабаян, Дилшод Шарофетдинов, Акром Бахритдинов, Шахбоз Эркинов, Баҳритдин Вохобов, Темур Ҳакимов.

ГЎЗТЕПА: Ведат, Улач, Эвра, Фаёд, Рамазон, Онур, Илхан, Самит, Эмин, Ойдин, Оуш.
Захирадан майдонга тушганлар: Гурхон, Бисмарк, Эмре, Булант, Халил, Хоқон.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:31, 10.01.2012.
Ўқилди: 34381 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик