"Бавария" форварди Роберт Левандовски ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Футболчи сешанба оқшомида Римда "Лацио"га қарши баҳсда 1 та гол ўрди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Мюнхен клуби ўша учрашувда "Лацио" дарвозасини 4 бор ишғол этиб, ўз дарвозасидан 1та тўп ўтказиб юборган эди.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски бу мавсум ЕЧЛда 5та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол уришга муваффақ бўлди.