Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

БАА Про-Лигаси. Жалолиддин Машариповнинг 2 та голли узатмаси «Шабоб ал-Аҳли»га ғалаба келтирди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

БАА Про-Лигасининг 18-туридан ўрин олган бир нечта учрашув 26 февраль, жума куни бўлиб ўтди.

Ушбу турда Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган «Шаржа» клуби ўз майдонида пешқадамлардан бири «Ал-Жазира»ни қабул қилди. Беллашувда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Муҳаммад Робиийнинг 14-дақиқадаги голи «Ал-Жазира»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 36-дақиқада Али Мабҳут ҳисобни оширди. 60-дақиқада меҳмонлар Абдулла Рамадоннинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди, бироқ майдон эгалари бундан унумли фойдалана олмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Мабҳут ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Учрашувда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи тўлиқ ҳаракат қилди. Шу тариқа «Ал-Жазира» очколарини 40 тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилди. «Шаржа» (37) эса иккинчи ўринга тушди.

Ушбу турнинг яна бир баҳсида Жалолиддин Машарипов тўп сурадиган «Шабоб ал-Аҳли» ўз майдонида «Хор-Факкан»ни қабул қилди. Беллашувда мезбонлар 2:3 ҳисобида ортда қолаётган вақтда ўзбекистонлик футболчи 81-дақиқада майдонга тушди ва шу заҳоти ўз ҳисобига голли узатма ёздириб қўйди. 89-дақиқада Эдуардонинг голига ҳам Машарипов ассистентлик қилди. Мазкур икки гол дубайликларга иродали ғалабани тақдим этди.

Мазкур ғалабадан кейин «Шабоб ал-Аҳли» очколарини 32 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди.

Достон Ҳамдамов ижара асосида тўп сураётган «Ҳатта» эса ўзбекистонлик футболчининг ҳақиқий жамоаси «Ан-Наср»га қарши баҳс юритди. Унда дубайликлар сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига ғалабани ўзиники қилди. Ҳамдамов ўзаро келишувдаги шартга кўра ўз жамоасига қарши ўйинда майдонга тушмади.

БАА Про-Лигаси, 18-тур баҳси
26 февраль, жума

«Шаржа»—«Ал-Жазира» 0:3
Голлар: 0:1 – 14 Муҳаммад Робиий, 0:2 – 36 Али Мабҳут, 0:3 – 90+1  Али Мабҳут.

«Шабоб ал-Аҳли»—«Хор-Факкан» 4:3
Голлар: 0:1 – 20 Марзуқ, 1:1 – 28 Жума, 1:2 – 30 Жабир, 2:2 – 46 Жума, 2:3 – 76 Паулинё, 3:3 – 82 Ал-Ғассони, 4:3 – 89 Эдуардо.

«Ан-Наср» — «Ҳатта» 2:0
Голлар: 1:0 – 85 Жассим ал-Балуши, 2:0 – 90+4 Райан Мендес.

«Шабоб ал-Аҳли»—«Хор-Факкан» учрашуви видеошарҳини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:32, 27.02.2021.
Ўқилди: 6994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик