Мадридликларнинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин жамоадан кетмоқчилиги ҳақида гапирган. Унинг айтишича, «Реал Мадрид» сафида дарвозабонга етарлича имконият беришмаяпти. Жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланадиган Тибо Куртуа билан бўлган рақобатда ютиб чиқа олмагандан сўнг, шундай қарорга келган. 2018 - йилда «Заря» жамоасидан трансфер қилинган ушбу футболчи, ўтган вақт мобайнида бир нечта испан клубларида ижара асосида тўп тепди ва мавсум бошида «қаймоқранглилар» сафига қайтиб келганди. Лунин жорий мавсумда Мадрид жамоаси сафида 1 марта кубок баҳсидаги «Алкояно» жамоасига қарши учрашувда майдонга тушган.