«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Вест Хэм»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Бугунги ўйинни томоша қилган ҳар бир одам баҳс қийин кечганини сезди. Бу жуда қийин рақиб. «Вест Хэм»га олқишларим, 26-турдан кейин улар кучли тўртликка киршагн. Бу катта меҳнат самараси.
Кетма-кет 20та ўйинда қўлга киритилган ғалаба — биз эришган улкан натижа. Бу эса АПЛда албатта ғолиб чиқишимизни англатмайди. Аммо қишки даврни, ҳар уч кунда битта ўйин ўтказаётганимизни ва коронавирус билан боғлиқ вазият ва жароҳатларни инобатга олганда, мазкур ғалабалар бизнинг руҳий жиҳатдан кучли эканимизни кўрсатади.
Биз соврин ютишни истаймиз. Айни пайтдаги сериямиз — фавқулодда кам учрайдиган нарса. Одатда футболда очколар йўқотилади», — деди Гвардиола.