Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Сергей Лебедев: «Жаҳон терма жамоаси таркибида юлдузлар билан бир сафда тўп суриш бу катта бахт эди»

Баҳо:
+ | -

Яқинда "Бухоро" мураббийлар штабида иш бошлаган Сергей Лебедевга бир неча саволлар билан юзландик.

— Сергей Элефертович, сизни жамоамизда кўриб турганимиздан бениҳоят хурсандмиз. Миллионлар ўйини бўлмиш футболга, илк қадамларингиз қандай бошланган.
— Раҳмат. Футбол билан болаликдан ошноман, футбол ҳаётим мазмунига айланиб улгурган. Болалар жамоаларидан тортиб, ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида тўп сурганман. Профессионал фаолиятимни «Турбина» (Брежнев) ва «Динамо» (Киров) жамоаларида бошлаганман. Ҳарбий хизматни Кировда ўтаганман. 1989 йили ёзда "Нефтчи" жамоаси Киров шаҳрида йиғин ўтказади ва ўша пайт шахсан Юрий Вазгенович мени ўз жамоасига таклиф қилган. Менга кўп жамоалардан таклифлар бўлган, мен эса Фарғонанинг «Нефтчи» (у пайтда «Нефтяник» деб аталган) жамоаси таклифига рози бўлганман.

— Сиз 1994 йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси билан чемпионликка эришгансиз, ўша дамлардаги хотираларни эсласак.
— Биласизми, турнирга етиб келганимизда бизни ҳеч ким назарга илмаган, қанақадир кераксиз жамоа деб ҳисоблашган. Ўйиндан ўйинга муносабатлар ўзгара бошлади бизга нисбатан, чунки давомли ғалабалар уларни ҳайратга сола бошлаган эди. Биринчи ўйинда Саудия Арабистон терма жамоасини 4:1га ютдик, сўнгра Малазияни — 5:0. Ўшандан кейин биз шунчаки «совға» эмаслигимизни англаб етишган эди. Энг қийин ўтган ўйин бу ярим финалда Корея билан, жуда ҳам ҳаяжонли баҳс бўлган эди. Финалга чиққанимиздан кейин руҳан тайёр эдик ўйинга, ортга йўл йўқ эди ва биз ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионларига айландик. Уни сўз билан тасвирлаш жуда ҳам қийин. Аҳил иноқ жамоага айланган эдик, шу 3 ҳафта ичида. Хуллас, зўр ажойиб даврлар эди.

— Бир қизиқ факт: шу пайтгача МДҲ давлатлари футболчилари орасида Жаҳон терма жамоасида тўп сурган ягона футболчисиз. Ўша пайтдаги футбол юлдузлари билан бирга тўп тепганда нималарни ҳис қилгансиз, ҳаяжон бўлмаганми?

— Ҳа, ўта кучли ҳаяжон бўлган. Аслида мени Осиё терма жамоасига таклиф қилишган эди, борганимиздан кейин нимадирлар рўй бердию мени Жаҳон терма жамоасига таклиф қилиб қолишди. Ўйнайсанми дейишди, қандай йўқ дейиш мумкин бундай таклифга? Жон деб рози бўлдим. Мен ҳар иккала терма жамоа билан машғулот ўтказган эдим, улар ўртасида жуда катта тафовут бор эди. Жаҳон термасига қарасак Папен, Маттеус, Рейна, Веа, Шукур ва бошқа юлдузлар билан бир сафда тўп суриш бу катта бахт эди. Улар билан суҳбатлар ҳам бошқача ҳузур берарди. Футболга бўлган қараш уларда бошқача эди.

— «Бухоро» жамоасида мураббий бўлиб иш бошладингиз, бу қандай рўй берди?
— Даврон Орифович мени ва Анвар Бердиевни Бухорода бирга ишлаш таклифи билан чиқди. Албатта бунақа таклифларга ижобий қарайман. Розилик бердим. Қолаверса, "Бухоро"дай ўтмиши бор ва келажагига ишонадиган клубда ишлаш ҳаммагаям насиб этавермайди. Жамоанинг мақсади мени қизиқтиради, ўзимни эмас, аввало жамоа манфаати муҳим мен учун. Меҳнатдан тўхтамаслик керак, жамоа ғалаба қозонаверса, мақсад сари интилаверса, биз мураббийларнинг юзимиз ёруғ бўлаверади. Футболчилик пайтимда ҳам мураббийлик давримда ҳам устозим Юрий Вазгеновични бир гаплари фақат ёдимда "Жамоа майдонга чиқдими ҳар гал худдики охирги ўйинга тушгандек, фақат ғалабани ўйлаши керак ва натижага эришиши зарур.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 07:40, 28.02.2021.
Ўқилди: 6750 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.