Бироз олдин якунига етган «Интер» ҳамда «Женоа» ўртасидаги баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:0).
Ўйиннинг илк дақиқаларидан тўпга назоратни ўз қўлига олган «нерадзуррилар» Лукакунинг 1-дақиқадаги голи билан олдинга чиқиб олишди. Ушбу голга Лаутаро ассистентлик қилди.
Кейинчалик ҳам ҳужумларни тўхтатмаган «Интер» Дармиан ҳамда Санчесларнинг голи эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди.
Учрашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 61-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
ИНТЕР – ЖЕНОА 3:0 (1:0)
Голлар: Лукаку 1', Дармиан 69', Санчес 77'
Интер – Ханданович, де Врей, Шкриньяр, Бастони, Дармиан (Д'Амброзио, 84), Брозович (Гальярдини, 76), Перишич (Янг, 84), Эриксен, Барелла (Видаль, 84), Мартинес (Алексис Санчес, 76), Лукаку.
Женоа - Перин, Сапата, Радованович (Онгуэне, 46), Голданига, Гильоне (Шомуродов, 62), Мелегони (Портанова, 71), Ровелла, Стротман (Бехрами, 46), Чиборра, Скамакка (Пандев, 62), Пьяца.
Огоҳлантиришлар: Сапата (19), Стротман (40).