Бугун якунига етган «Лестер»нинг «Арсенал»га қарши баҳсида мезбонлар аъзоси Харви Барнснинг жароҳат олгани маълум бўлмоқда.
Харви учрашувнинг 51-дақиқасида тиззасини шикастлаб олди ва Брендан Роджерс уни алмаштиришга мажбур бўлди.
Мураббийнинг фикрича, Барнс энди камида 1,5 ойни лазаретда ўтказиб юборади.