Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

«Милан» сафарда «Рома»дан устун келиб, пешқадам «Интер»ни таъқиб этишда давом этди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 24 тури доирасида «Рома» Римда «Милан» билан тўқнаш келди. «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар меҳмонларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Дастлабки дақиқаларда майдон эгалари кескинлик юзага келтирган ҳолда, рақиб жарима майдончаси ичида хавфли вазиятлар юзага келтиришди, бироқ улардан фойдаланишда анча оқсашди.

Тайм сўнггига келиб, миланликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири римликлар дарвозасига белгиланган пеналтига етиб борди ва ундан Кессье бехато фойдаланди. Иккинчи бўлим бошларида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Лекин, орадан бир неча дақиқа ўтгач миланликлар яна рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйиннинг қолган қисмида устунликни ўз томонига оғдирган ҳолда, учрашувни ғалаба билан якунлашди.

Ушбу натижадан сўнг, «Милан» ҳисобидаги 52 очко билан, биринчи ўриндаги «Интер»ни таъқиб этишда давом этди. 44 очко тўплаган «Рома» эса бешинчи поғонда бормоқда.

"Рома" – "Милан" 1:2 (0:1, 1:1)
«Стадио Олимпико»

Голлар: 0:1 – 43, пенальти Кессиэ, 1:1 – 50 Верету, 1:2 – 58 Ребич.

"Рома" – Лопес, Карсдорп, Фасио (Бруно Перес, 62), Манчини, Спинаццола, Верету (Диавара, 79), Кристанте, Мхитарян, Вильяр (Эль-Шаарави, 70), Пеллегрини, Майораль (Педро, 79).

"Милан" – Доннарумма, Кьер, Тео, Томори, Калабрия, Тонали (Мейте, 83), Салемакерс (Кастильехо, 83), Чалханоглу (Браим Диас, 46), Кессиэ, Ребич (Крунич, 67), Ибрагимович (Рафаэл Леау, 56).

Огоҳлантиришлар:
Фасио (41), Салемакерс (46), Мхитарян (80), Калабрия (85), Пеллегрини (89), Кастильехо (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:11, 01.03.2021.
Ўқилди: 2569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.