Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Беларусда ўндан ортиқ футбол клубининг мухлислари мамлакатдаги сиёсий вазиятдан норозилигини билдириб, ўз жамоалари ўйинини бойкот қилди

Баҳо:
+ | -

Бир нечта Беларусь клубининг мухлислари ўз жамоалари ўйинига боришдан бош тортганини эълон қилди.

БАТЭ, «Шахтёр Солигорск», «Слуцк, «Неман», «Молодечно», «Витебск», «Минск», «Торпедо Белаз», «Торпедо Минск» ва «Динамо Брест» клублари мухлислари бойкот эълон қилган. Бунга сабаб сифатида мамлакатдаги сиёсий вазият кўрсатилган.

"Биз, «Шахтёр» фан-клуби вакиллари мамлакатдаги вазиятдан ташвишдамиз. Ҳеч ким қотиллик ва зўравонлик учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаяпти, судьялар конституция ва қонунларга тупурмоқда, тизим эса инсон ҳаёти ҳамда тақдирини бир пулга олмаяпти.

Биз жамоани стадиондан фаол қўллаб-қувватлашни тўхтатамиз. Бироқ йигитлар, шуни билинг — биз ҳар доим ёнингиздамиз! «Живе Беларусь!», — дейилади «Шахтёр Солигорск» мухлислари мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил августда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин мамлакатда оммавий норозилик кайфияти юзага келди. Беларусда август ойида норозилик намойишлари ва намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун чиқишлар бўлиб ўтганди.

Маълумот учун, БАТЭ сафида Шаҳбоз Умаров, «Шахтёр Солигорск»да эса Шаҳзод Убайдуллаев каби ўзбекистонлик футболчилар тўп суради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:33, 01.03.2021.
Ўқилди: 1631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.