Сўнгги йилларда "Андижон" жамоасида мураббийлик қилиб келишаётган – Ориф Маматказин ва Искандер Галиулин ўз ихтиёрларига кўра, клубдан кетишди.
Хабарингиз бор, яқиндагина андижонликларга россиялик Александр Аверьянов бош мураббий этиб тайинланган эди. Янги мутахассис келгач собиқ бош мураббий Ориф Маматказин ёшлар жамоаси билан ишлашга киришганди. Галиулин эса Аверьяновга ёрдам бераётганди.
Бироқ маҳаллий мураббийлар клубдаги фаолиятларини тўхтатишга қарор қилишди.













