"Манчестер Юнайтед" афсонаси Пол Скоулз "Ливерпуль" яримҳимоячиси Тьяго Алькантаранинг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
«Тьяго Юрген Клопп истаган футболчи эмас. "Ливерпуль" нафақат яримҳимоя, балки ҳужумида ҳам йуқори тезликда ўйнамоқда. Тьяго бошқа нарсага қодир. У фақат майдон марказида бўлиши, ўйинни, тезликни бошқариши ва бошқа ўйинчилар билан боғлам юзага келтириши керак. "Ливерпуль"нинг ўйин услуби унга мос келишига шубҳа қиламан.
Тиаго "Манчестер Юнайтед"да ўзини анча яхши кўрсатган бўларди. Алькантарани кераксиз ишлардан халос қилиш керак. Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" ўйинни назорат қилишга эътибор қаратмайди деб ўйлайман. Улар рақибларига жуда кучли босим ўтказишга кўпроқ ҳаракат қилишади» - дейди Скоулз.
Қайд этиш мумкин, "Ливерпуль" 43 очко билан Англия Премьер-лигасининг 2020/2021 йилги мавсум жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.