Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Наманган вилояти ҳокими: «Навбаҳор» чемпионликни қўлга киритиш вақти келди»

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” жамоасининг тақдимот маросими ўтказилди. Тадбирни “Узрепорт” телеканалида фаолият юритувчи Дилшод Ғиёсов ва Гулзода Исроилова олиб боришди.              

Тантанали тақдимот маросимини Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақов очиб берди. Вилоят раҳбари жумладан, шундай деди:

- “Навбаҳор” янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўриб, жамоа 2021 йил мавсумига Туркияда ҳам ўқув-машғулот йиғинини олиб борди. Шунингдек, “Навбаҳор”га бир қатор янги футболчилар жалб этилиб, жамоа таркиби кучайтирилди.   

Бўлажак мавсум арафасида жамоага янги, замонавий, барча қулайликларга эга бўлган автобус харид қилинди.

Бундан ташқари, Навбаҳор” структурасида ҳам бу йилдан ўзгариш юз бериб,  бунгача клуб вице-президенти лавозимида фаолият юритган Отабек Арифович Саматов клуб президенти этиб тайинланди. Боиси, Отабек Саматов футболни жуда яхши тушунади.

Янги мавсумда жамоанинг шиори – “Навбаҳор” – чемпион” бўлади. Энди чемпионликни қўлга киритиш навбати етиб келди", - деди Шавкат Абдураззоқов.    

Жамоа янги мавсумда Германиянинг дунёга машҳур JAKO фирмаси бренди остидаги оқ, қизил ва мовий рангли либосларда майдонга тушади. Бунинг ўзига хос рамзий маъноси бор: оқ - бу оқ йўл, қизил ранг бизнинг вужудимизда оқиб турган қон ҳамда унинг ёрқинлиги, сизу бизга куч бағишловчи жўшқинликдир. Мовий ранг эса осмонимизнинг мусаффолиги рамзини билдиради.

Шундан сўнг, 2021 йилги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларга ўз рақамлари ёзилган ўйин формалари топширилди. Футболчиларнинг исм-шарифларини таниқли спорт журналисти ва шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ўқиб, эшиттирди.

Формаларни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Орифжанович Жамалов ҳамда “Навбаҳор” клуби президенти Отабек Арифович  Саматов топширишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур маросимда бироз бетоблиги боис, жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов иштирок этолмади. Исоқжонов жамоамиз билан янги шартнома имзолаган ҳамда бўлажак мавсумда “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.   

 Шундан сўнг, “Навбаҳор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов сўзга чиқиб, яратилган барча  шарт-шароитлар учун Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда клуб раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдириб, 2021 йилги мавсумда “Навбаҳор” юқори ўринлар учун кураш олиб боришини таъкидлашди.  

“Навбаҳор” ПФК мухлислар етакчиси Музаффар Гаффаров ҳам сўзга чиқиб, янги мавсумда мухлислар жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашлари, “Навбаҳор”га омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ўзининг дилхуш таронасини йиғилганларга тақдим этди. Таниқли қизиқчи  Искандар Ҳамроқулов эса ўзининг ичакузди ҳангомалари билан барчага яхши кайфият улашди.

“Навбаҳор”нинг энг яхши фан-клуби етакчилари ва аъзолари, фахрий ҳамда ашаддий мухлисларига клуб раҳбариятининг фахрий ёрлиқларини Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов топширди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:45, 05.03.2021.
Ўқилди: 3424 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [7866]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2602]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1681]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1605]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1497]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1405]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1362]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1324]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1152]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1136]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик