Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Нефтчи» мавсумолди тақдимотини ўтказди: жамоа ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати арафасида “Нефтчи” клубининг мавсумолди тақдимоти ўтказилди. Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр ва концерт саройида ташкил этилган тадбирда вилоят футбол федерацияси мутасаддилари, клуб раҳбарлари, футболчилар, фан клуби аъзолари, мухлислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар қатнашди.

Тақдимот маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, профессионал футбол клубларини шакллантириш, мазкур спорт турини ҳақиқий миллионлар ўйинига айлантириш, истиқболли ва иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш муҳим вазифага айланганини таъкидлади.

Жорий йилги миллий чемпионатнинг Суперлига ва Пролигасида “Қўқон-1912”, “Турон“, “Нефтчи”, “Истиқлол” жамоалари вилоят шарафини ҳимоя қилади. Вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси, ҳокимликлар, соҳага дахлдор бошқармалар томонидан профессионал футбол клубларининг ички ва халқаро мусобақаларда қатнашишлари учун регламент бўйича қандай қоида ва талаблар қўйилган бўлса, уларни жорий этиш, тааллуқли шароитларни яратиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Вилоятда сифатли спорт захирасини шакллантириш бош мақсад қилиб қўйилган.

Тадбирда “Нефтчи” бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов сўзга чиқиб, эътибор ва яратилаётган шароитлар учун вилоят ҳокимига, ҳомий ташкилотларга жамоа миннатдорчилигини билдирди. Бу йил команда ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қатъий қўйганини, бунинг учун, аввало тартиб-интизомни мустаҳкалаш ва жамоа таркибини кучайтириш борасида мураббийлар штаби ташкилий чора-тадбирларни олиб бораётганини айтиб ўтди.

– “Нефтчи” футбол клубининг моддий-техник базаси мавжуд, энди уни янада мустаҳкамлаш, замонавийлаштириш каби вазифалар олдимизда турибди. Энг асосийси, бу йил яна чиройли ўйинларимиз билан мухлисларни қувонтирамиз, уларнинг ишончини оқлаймиз, — деди Илҳомжон Мўминжонов.

Тақдимот маросимида “Нефтчи” ПФК мураббийлари штаби, мавсумда майдонга тушадиган футболчилар, шу жумладан, таркибга келиб қўшилган легионерлар, жамоа либоси ва «Нефтчи» ПФК янги логотипи билан таништирилди.

Шундан сўнг жамоага янги таклиф этилган футболчиларнинг расмий таништирув маросими ташкил этилди. Қуйида 2021 йилги ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этадиган "Нефтчи" футболчиларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган:

Дарвозабонлар: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов (Насаф), 12. Шуҳратилло Раҳмонов, 45.Акбар Тўраев.

Ҳимоячилар: 18. Сайдулло Раҳматов (АГМК), 22. Умар Адҳамзода (Нефтчи), 18.Шавкат Муллажонов (Сўғдиёна), 33.Тоҳиржон Шамситдинов (Навбаҳор), 2.Акмал Шораҳмедов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5.Дарко Станоевич (Лозница), 44. Дарко Станоевич (Сурхон).

Ярим ҳимоячилар: 8.Исломбек Каримов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 7.Собит Синдаров (Қўқон-1912), 6.Худойшукур Сатторов (Металлург), 21.Аъзамжон Алиев (Сурхон), 14.Шерзод Каримов (Сурхон), 11.Иззатилла Абдуллаев (Бухоро), 10.Сардор Абдунабиев (АГМК), 77.Жасурбек Абдулбеков (Бунёдкор), 71.Руслан Рўзиев (Пахтакор).

Ҳужумчилар: 25.Сарвар Солиев, (Сурхон), 91.Марко Обрадович (Оқжетпес), 9.Отабек Зокиров (Нефтчи), 99.Улуғбек Ҳошимов (Пахтакор), 13.Абдул Азиз Юсупов (Локомотив).

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 21:56, 05.03.2021.
Ўқилди: 3412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.