Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

"Ювентус" "Лацио"ни енгиб, чемпионлик учун курашни давом еттиради

Баҳо:
+ | -

Италия А cерияси 26-тури доирасидаги қизиқарли ва шиддатли кечиши кутилган «Ювентус» ва «Лацио» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Етакчи «Интер» жамоасини таъқиб этаётган «кекса синёра» клуби «бургутлар»га қарши учрашувни қандай бўлмасин ғалаба қозониши талаб этиларди ва буни амалда ҳам уддалашди. Туриндаги «Альянц» стадионида кечган мазкур баҳс аввалидан икки жамоа учун ҳам ғалаба муҳимлиги сабабидан томошабоп ўйин  кутилганди. Гарчи, учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлса ҳам, ўйиндаги ҳисобни меҳмонлар жамоаси очишга эришди. 14 - дақиқа кетаётган бир пайтда, «Лацио»нинг аргентиналик футболчиси Хоакин Корреа учрашувдаги ҳисобни очишга эришди.  Кейинчалик, ўз ўйинини тиклашга уринган Пирло шогирдлари ҳам бирин-кетин хавфли ҳужумлар уюштиришни бошлади ва буни 39 - дақиқага келиб амалда исботлашди ҳам. Мората узатиб берган тўпни Адриен Рабьо гол билан якунлади. Қарама-қаршиликнинг биринчи бўлими 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Иккинчи таймни бироз устунлик билан бошлаган мезбонлар, тайм бошланишидан бир қанча ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилди. Бу ҳужумларни бири 57 - дақиқага келиб гол билан якунланди. Альваро Мората гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобида олдинда боришини таъминлади. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тўп қаршисига келган испаниялик футболчи, жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва ўйиндаги дублини расмийлаштирди.

 

"Ювентус" - "Лацио" 3:1

Голлар: Рабьо (39), Мората (57, 60 пенальти), Корреа (14)

 

"Ювентус": Щенсный, Куадрадо (Артур 70), Данило, Демираль, Алекс Сандро, Кьеза (Бонуччи 82), Рабьо, Рэмзи (Макккенни 70), Бернардески, Кулусевски Ди Пардо 90), Мората (Роналду 69).

 "Лацио": Рейна, Марушич (Перейра 82), Худт, Ачерби, Лулич (Габаррон 55), Милинкович-Савич, Лукас Лейва (Эскаланте 55), Альберто (Кайседо 82), Фарес, Корреа, Иммобиле (Мурики 82).

Киритилди: 02:42, 07.03.2021.
Ўқилди: 6000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.