Испания Ла Лигаси 26 -тури доирасидаги «Осасуна» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Мазкур қарама-қаршиликда фаворит номи аниқ эди, лекин охирги ўйинларда яхши ўйинлар кўрсатаётган, «Осасуна» жаамоаси ҳам каталонияликларга етарлича қаршилик кўрсатиши кутилганди, лекин мезбонлар «Барса» олдида ҳеч нарса қила олмадилар. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан «кўк-анорранглилар» устунлиги остида бошланди. Учрашувдаги ҳисоб ҳам айнан, меҳмонлар томонидан очилди. 30 - дақиқада Мессининг узатган пасини, Хорди Алба гол билан якунлашга эришди. кейинги дақиқаларда ҳам ҳар икки дарвоза олдида бир қанча ҳужумлар уюштирилди, аммо 1-бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. иккинчи таймда «Осасуна» жамоаси ҳам бир қанча ҳужумлар уюштиришди, лекин буни ҳисобда амалга оширолмади. Аммо, «Барселона» 83 - дақиқага келиб келиб, ҳисобдаги фарқни яна биттага оширди. Бу сафар Мориба ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Қолган дақиқаларда ҳам бир қанча ҳужумлар уюштирилди, лекин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
«Осасуна» - «Барселона» 0:2
Голлар: Алба 30, Мориба 83.