Испания Ла Лигасининг 26 - турнинг энг марказий учрашуви «Ванда Метрополитано» аренасиида бўлиб ўтади. Мадриднинг икки жамоаси ўртасида чемпионат бош соврини учун кураш кечади. Мадрид дербиси мақомида ўтадиган мазкур қарама-қаршилик ҳар доим қизақрли ва шиддатли ўтиши билан доимо мухлислар эътибор марказида бўлган. Айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилаётган «матрасчилар», ўзидан беш очко ортда бораётган ҳамшаҳари «Реал Мадрид»ни қабул қилади. Бу учрашув атрофида жуда кўп баҳслашиш мумкин. Чунки, Симеоне шогирдларининг охирги пайтлардаги ўйинида бироз пасайиш бўлган, аксинча эса «қаймоқранглилар» сўнги учрашувларида жароҳат билан боғлиқ муаммо бўлсада, керакли очколарни қўлга киритиб келмоқда. Агар, «Атлетико» бугунги баҳсда мағлубиятга учраса, чемпионлик учун курашаётган «Реал» рақиби билан орадаги очколар сонини қисқартиришга эришади. Аксинча бўлса эса, орадаги фарқ янада ошиб кетиши мумкин. Ҳозир биз сизларга шу ва бошқа қизиқарли маълумотлар, йўқотишлар ва эҳтимолий янгиликлар ҳақидаги қисқача превюни тақдим этамиз.
«Атлетико»
«Матрасчилар» кетма-кет иккита учрашувда очко йўқотгандан сўнг, ўтган турда ғалаба қозонишга эришди. «Вильяарреал» майдонига сафар уюштирга, Симеоне шогирдлари 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтишди. Аммо, биз мазкур учрашувда шундай ўйин кўрдикки, агарда вильярареалликлар ўрнида бошқа бирор тажрибалироқ жамоа бўлганида, «Атлетико» ғалаба тугул, ҳатто дурангга ҳам эга чиқолмаган бўларди. Ўз имкониятларидан тўғри фойдалана олмаганлиги сабабли , мезбонлар бу учрашувда мағлуб бўлишди. Аммо бугун «матрасчилар» қаршисида кучлироқ рақиб «Реал Мадрид» жамоаси турибди. Агарда, «Атлетико» ўтган турда қилган хатоларини, келаётган баҳсда ҳам қилишса, Зидан шогирдлари кечирмаслиги аниқ. Диего Симеоне жамосининг, охирги бир нечта учрашувларини таҳлил қиладиган бўлсак, жамоа ҳақиқатдан ҳам жуда бўш ўйин намойиш этишмоқда. «Леванте»га қарши кечган учрашувларнинг ҳар иккисида ҳам очко йўқотиши, шунингдек Европа Чемпионлар Лигасидаги учрашувда «Челси»га мағлуб бўлиши жамоанинг ўйинида пасайиш бўлганини кўрсатмоқда.
«Матрасчилар» учун бир қатор муваффақиятсизликларнинг бир қисмини коронавирус билан боғлиқ бўлганини ҳам айтиб ўтиш зарур. Ҳатто бир неча учрашувларда Симеоне «Атлетико»нинг иккинчи таркибини майдонга тушуришга ҳам мажбур бўлди. Ҳозирда жамоа тарибида касалланганлар, ёки жароҳат билан боғлиқ футболчилар деярли қолмади. Жамоанинг ҳамма футболчилари бугунги баҳсга шай ҳолда турибди, фақатгина Хименеснинг тузалиб кетгани ҳақида хабарлар чиққан бўлсада, «Вильярреал»га қарши учрашув қайдномасига киритилмаганлиги сабабли, бугунги баҳсда ҳам майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди. Қолаверса, Триппиернинг ҳам сафга қайтиши «Атлетико» мухлисларини хурсанд қилиши тайин.
Аммо шуни ҳам айтиш керакки, «Атлетико» боя айтиб ўтганимиз, «Вильярреал» ва «Челси»га қарши учрашувларда, деярли оптимал таркибда ҳаракат қилишди, лекин жамоавий ўйиннинг йўқолиши, ўйиндаги камчиликларни очиб қўйди. Сўнгги ҳафталарда юз берган барча зарбалар Диего Симеоне жамоасига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди, лекин «матрасчилар» ҳам бугунги қарама-қаршиликнинг қийматини тушунган ҳолда, мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўрсатиши тайин.
«Реал Мадрид»
«Реал Мадрид» ўтган турда «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда дуранг натижа қайд этди. Бу эса «Атлетико» билан орадаги фарқ 5 очкога етишига олиб келди. Шунинг учун ҳам бугунги беллашув 6 очкога тенг беллашув бўлиши кутилмоқда.
«Қаймоқранглилар» олдинги турларда кетма-кет тўрт учрашувда ғалаба қозониб ўзига хос серия қайд этиб келишаётган эди, аммо ўтган ҳафтадаги дуранг, буни эрта якунланишига олиб келди.
«Реал»нинг бу дурангидан кўпроқ «Атлетико» ва «Барселона» жамоалари хурсанд бўлишди. Чунки, дуранг натижа «матрасчилар» билан орадаги фарқни янада йириклаштирган бўлса, каталонияликлар 2-ўринга чиқиб кетишига замин яратди. "Атлетико» ва «Реал Мадрид» баҳсида қандай натижа қайд этилса ҳам умуман хафа бўлмаймиз. Чунки ўша учрашувда иккаласидан бири, ёки иккиси ҳам очко йўқотиши аниқ.", деган фикрни айтиб ўтди "Барселона" жамоаси бош мураббий Рональд Куман. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги Мадрид дербисининг ҳар қандай натижаси каталонияликларни хурсанд қилиши тайин. Негаки, агар баҳсда дуранг қайд этилса, "қаймоқранглилар" билан орадаги фарқ янада катталашиб кетса, «Атлетико» билан шунча камаяди. Шунингдек, у, ёки бу жамоанинг мағлубияти ҳам Куман шогирдларини бирдек хурсанд қилиши аниқ. Бугунги баҳс олдидан Зидан жамоасида кўзга кўринган йўқотишлар талайгина. Азар, Рамос, Карвахал ва Мариано Диас каби ўйинчилар майдонга туша олмайди. Шунингдек, Бенземанинг ҳам бугунги ўйинда қатнашиши сўроқ остида, чунки Зидан учрашувдан олдинги матбуот анжуманида Чемпионлар Лигаси «Аталанта»га қарши жавоб учрашуви олдидан таваккал қилишни хоҳламаслиги ҳақида айтиб ўтди. Айни пайтда «Реал»да марказий ҳужумчилар деярли йўқ. Франциялик мураббий 3 сафардан бери Искодан ҳужумчи сифатида фойдаланиб келмоқда. Зиданнинг амалга ошираётган бундай рокировкаси «Атлетико»га қарши ўйинда иш бермаслиги мумкин. Шунинг учун Зинедин ўйиндан олдин таркиб борасида бир тўхтамга келиши қийин кечиши аниқ.
Агар, ўртоқлик учрашуви мақомидаги Халқаро Чемпионлар Кубогидаги мусобақаси ярим финалини ҳисобга олмасак, дахшатли «Атлетико» икки ярим йилдан бери «қаймоқранглилар»ни мағлуб этишни уддалай олмаяпти. Сўнги марта 2018 - йилги Европа суперкубоги учрашувида, аниқроғи бундан беш йил олдин Диего Симеоне шогирдлари Мадрид дербисида ғалаба қозонган эди. Бундан ташқари сўнги 4 учрашувдан бери, «матрасчилар» - «қироллик клуби» дарвозасига йўл топа билмаяпти. Албатта, бу каби статистикалар «Атлетико» учун руҳий босим бўлиши мумкин, лекин бугунги муҳим учрашув аввалида эмас.
Эҳтимолий таркиблар.
«Атлетико» (3-4-2-1): Облак, Савич, Монтейро, Эрмосо, Феррейра, Льоренте, Коке, Триппьер, Феликс, Корреа, Суарес.
«Реал Мадрид» (4-3-3): Куртуа, Васкес, Варан, Начо, Менди, Модрич, Кросс, Каземиро, Асенсио, Бензема, Жуниор.
«Атлетико» ушбу мавсумда бизга аллақачон учта ҳимоячи билан ўйнашларини ўргатиб бўлишди. Кўпинча сон рақибларга «матрасчилар» ҳужумда Суарес-Феликс жуфтлиги билан ўйнашар эди. Аммо бугунги рақиб жиддий, шунинг учун бироз ҳимоявийроқ ўйин намойиш этса керак. Ҳужумга эса Суареснинг ўзи ўтади ва қолган футболчилар унга ёрдам га боришади. Агар, рақиб жамоага кўпроқ ҳужум қилиш юклатилса, «Атлетико»нинг схемаси 3-4-3 кўринишига келишади. Агарда майдон марказига кўпроқ эътибор бериш ҳақида буйруқ берилса, футболчилар 3-4-2-1 кўринишида жойлашишади. Лекин «Реал Мадрид»га қарши ўйинда Симеоне кўпроқ майдон марказини эгаллашга ҳаракат қилиб кўради ва кўпроқ 3-4-2-1 схемадан фойдаланса керак.
«Қаймоқранглилар»да барчаси бироз осонроқ, жамоа бутун мавсум 4-3-3 кўринишида ўйинлар олиб боришди. Фақатгиан Бенземанинг жароҳати сабаб, бу кўриниш бироз ўзгарган эди. Агар, бугунги баҳсда франциялик футболчи майдонга тушмаса, унда футболчилар 4-3-1-2 кўринишига келишади. Бизнингча, Зидан ўз футболчиси учун қайғурса ҳам, «Атлетико»га қарши ўйинда Каримни майдонга туширади. Чунки Бенземасиз тузулган схема бир неча учрашувларда ўзини оқла,ади. Бугунги учрашув ҳам муҳумлиги сабаб, «Реал Мадрид» майдонда айнан 4-3-3 кўринишида ҳаракат қилишини тахмин қилиш мумкин
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги Мадрид дербиси қизиқарли ўтиши тайин. Чунки, Симеоне ва Зидан қарама-қаршилиги ҳар доим ўзининг муросасизлиги билан ажралиб турган. Мазкур баҳс, бугун Тошкент вақти билан 20:15да Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади.
Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади