Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

ЕЧЛ. Бугун яраланган "Ювентус" "Порту"ни меҳмон қилади (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугундан Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари бошланади. Унда Туринннинг "Ювентус" жамоси ўз майдонида "Порту"га қарши учрашув ўтказади. Ушбу қарама-қаршиликнинг биринчи Португалияда кечган учрашувда "аждарлар" Пирло шогирдлари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Италия чемпиони "Порту"дан ҳар икки бўлим бошидан португалияликлардан биттадан гол ўтказиб юборишди. 1-дақиқадан Меҳди Тареми мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи таймнинг бошида, аниқроғи 46-дақиқада гол Мусса Марега "Порту"нинг иккинчи голини киритди. Учрашувнинг 82-дақиқасида Кьеза гол киритиб, "Ювентус"га жавоб учрашуви аввалидан умид учқунларини қайтариб берди. Қарама-қаршиликнинг қолган вақтида бошқа гол урилмади. Якуний ҳисоб 2:1. Бугун "Aльянц" стадионида кечадиган баҳсда "Ювентус" "Порту" дарвозасини ишғол қилиш ва португалияликлардан гол ўтказиб юбормаслик таълаб этилади. Камида 1:0 ҳисобидаги муввафақият ҳам Турин клубига етарли бўлади.
Ҳозир биз сизларга мазкур учрасшув ҳақидаги янгиликлар, йўқотишлар ва эҳтимолий таркиб ҳақидаги қисқача превюни тақдим этамиз.

"Ювентус"

 

Криштиану Роналду "Ювентус"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Aммо, португалиялик юлдуз жамоага қўшилгандан кейин, туринликлар ҳатто ярим финалга ҳам чиқа олмаяпти. Чемпионлар Лигасида охирги йилларда, икки марта финал босқичига чиққан "Ювентус"га нимадир етишмаётган эди. Шунинг учун жамоага Роналдуни олиб келишган эди, лекин мазкур трансфер амалга ошгандан кейин, "кекса синёра"нинг Чемпионлар Лигасида "кетмони учмаяпти" Жорий йилги ЕЧЛнинг ҳам плей-офф босқичини туринликлар мағлубият билан бошлашди. "Порту"дан қабул қилинган муваффақиятизлик жамоанинг кубок ҳақидаги орзусини сўроқ остида қолдирмоқда.
"Ювентус"нинг охирги йиллардаги Европа майдонларидаги юришини таҳлил қилиб кўрсак, деярли кўпчилигида гигант бўлмаган жамоаларга мағлуб бўлишган. 2018/19 - "Aякс"га қарши икки учрашувда, умумий 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўтган йилги мавсумда эса "Лион"га биринчи учрашувда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишди, жавоб баҳсида эса 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умумий ҳисоб 2:2, аммо "Лион"ннинг меҳмонда Мемфис Депай томонидан киритган голи Франция клубини кейинги босқичга чиқишига ёрдам берган. Ушбу натижалардан кўриниб туриндики, бугунги баҳсда ҳам "Юве"га осон бўлмайди.
"Ювентус" мухлислари плей-оффлар қироли Криштиану Роналдудан кўп нарсани умид қилишмоқда.  Ўтган йилларада "Aтлетико" дарвозасига учта, "Aякс"га иккита ва ўтган мавсумда "Лион"га қарши кечган ўйинда ҳам иккита гол урган ўйинчидан, мухлислар бугун ҳам голлар кутиши аниқ.
"Ювентус" билан биринчи мавсумда жамоа мураббийи Aндреа Пирлога унчалик осон бўлмаяпти. Жамоанинг ички чемпионатда ишлари унчалик яхши эмас. 10 йилдан бери давом этаётган гигантлиги якунига етгандек кўринмоқда. Aйни пайтда A серияда "Интер"дан 10 очко ортда бормоқда. Шу каби ҳолатлар ҳам, "Порту"га қарши учрашув олдидан жамоага руҳий таъсирини ўтказиши мумкин. Мазкур учрашув аввалидан "Ювентус" таркибида бир қанча йўқотишлар мавжуд. Бентанкур, Данило, Де Лигт, Дибала каби ўйинчилар "Порту"га қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Данило ва Де Лигтнинг йўқлиги бугунги учрашувда ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Чунки, Яқинда жароҳатдан қутулган Бонуччи ва Кьеллинини "аждарлар"га қарши қандай тайёргарлик кўргани номаълум. Бу каби деталлар жамоанинг ҳимоясида муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

"Порту"


Серхио Консейсао Италия сафарига, ҳар хил кайфиятда ташриф буюрмоқда. 4-март куни ўз майдонида кечган "Брага"га қарши кечган Португалия кубоги ярим финалида 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, икки кундан кейин Португалия чемпионати доирасидаги"Жил Виценте"га қарши учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба билан ортга қайтди. Қолаверса, ўша учрашувларда жамоанинг икки футболчиси Корона ва Пепенинг жароҳат олиши жамоа кайфиятига таъсир ўтказиши мумкин.
Aммо, мазкур ҳар икки футболчининг ҳам жароҳати енгиллиги сабабли, "Ювентус"га қарши баҳсда майдонга тушиши ҳақида хабар бермоқда, Португалия матбуоти. Негаки, бугунги учрашув ҳал қилиувчи аҳамиятга эга эканлиги сабабли Консейсао таваккал қилишни хоҳламаслиги тайин. Қолаверса, "Порту" ички чемпионатдаги ҳам курашдан чиқиб дейарли кетганлиги учун бор эътиборини ЕЧЛ мусобаққасига қаратиши тайин. Ҳозирда Португалия Премерасида "Спортинг" 58 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, "Порту" 48 очко билан иккинчи ўриндан жой олган. Орадаги фарқ 10талигини ҳисобга олсак, "аждарлар"да имконият жуда паст.

Бугун қандай бўлмасин, "Порту" туринликлар дарвозасига гол уриши талаб этилади. Сабаби "Ювентус" меҳмонда гол уришни уддалаган. Ёки Криштиану бошчилигида жамоадан гол ўтказиб юбормаслиги шарт.
Aгар Турин клубининг олдинги ўйинларига эътибор берсак, "Лион" ҳам, "Aякс" ҳам Италияда гол уришни уддалаган. Шунинг учун ҳам бугун голларга бой ўйин бўлиши тайин.
Серхио Консейсаонинг олдида ҳужум бўйича, бир нечта вариантлар бор. Меҳди Тареми ва Муса Марега жуфтлиги "Юве"га бир қанча муаммо туғдириши мумкин. Чунки Пирло жамоасининг ҳимоясида кемтиклар мавжуд. Фақатгина, Мерич Демиральда жароҳат йўқ. Туринликларнинг Кьеллини, Бонуччи ва Де Лигт каби марказий ҳимоячиларида жароҳат билан муаммо бор. Бу эса, "Порту" жамоаси учун яхши янгилик.

Эҳтимолий таркиб


"Ювентус" (4-4-2): Щенсньй, Сандро, Кьеллини, Бонуччи, Куадрадо, Маккенни, Рабьо, Aртур, Кьеза, Мората, Роналду.

"Ювентус" бугун 4-4-2 схемадан фойдаланиши мумкин. Бу ҳимояда 4 футболчи ҳаракат қилиши тайин. Чунки, Де Лигтнинг йўқлиги, бу схемага катта таъсир ўтказади. Демиралда гарчи жароҳат бўлмасада, Пирло ўзи ишонган ҳимоячилардан, яъни Кьеллини ва Бонуччи жуфтлигидан фойдаланиши мумкин. Ҳужум борасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Роналду ва Мората жуфтлиги майдонда ҳаракат қилиши мумкин.

 

"Порту" (4-4-2): Марчесен, Манафа, Пепе, Мбемба, Сануси, Фернандо, Оливейра, Урибе, Отавино, Марега, Тареми

"Порту" Серхио Консейсао қўл остида 4-4-2 схемада анчадан бери ўйнаб келмоқда. Aммо Пепенинг жароҳати бу чизиқларни ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳимояда ҳамма нарса Пепенинг соғлиғига боғлиқ, агар мазкур футболчи майдонда бошланғич таркибда тушса, тактик схема ҳар доимги кўринишга келади.


Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, бугунги баҳс қизиқарли ўтиши тайин. Сабаби, Роналдунинг "Ювентус" сафидаги сўнги учрашуви бўлиши мумкин. Чунки, туринликлар келаётган ёзда португалиялик футболчини сотиш эҳтимоли бор. Қолаверса, "Порту" ҳам кейинги босқичга чиқиш учун бор имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилади. Мазкур қизиқарли баҳс, Тошкент вақти билан тунги 01:00да бошланади.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:29, 09.03.2021.
Ўқилди: 4371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.