Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Бунёдкор» ўз олдига чемпионликни мақсад қилиб қўймоқда

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун «Бунёдкор» таништирув ва тақдимот маросимини ўтказди. Маросимда клуб директори Улуғбек Мирзаев, бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, мураббийлар, футболчилар, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этди. Тадбирда жамоанинг янги ўйинчиларига либослар топширилди, шунингдек, клубнинг бошқа ташкилий ишлари бўйича ҳам маълумот берилди.

Улуғбек Мирзаев: — Ассалому алайкум! Хабарингиз бор, куни кеча клубимизда раҳбар алмашди. Бундан ташқари, бош мураббий ҳам ўзгарди. Мавсумга тайёргарлигимиз яхши ўтди. Биз ишлашда давом этиб, терма жамоамизга яхши футболчилар тайёрлаб беришга тайёрмиз!

Клуб маркетинг орқали бош ҳомий берадиган пуллардан ташқари, ўзи маблағ ишлаб топишни ҳам мақсад қилиб қўйган. Бу борада ишлар олиб борилди. Тўғри, пандемияда корхоналар маблағларида, реклама учун ажратилган пулларда қисқаришлар бўлди. Шундай бўлсада, бу бўйича ишлар олиб бордик. Тахминан 6-7 компания билан музокаралар олиб борилмоқда. Биз чиройли ўйинлар билан барчани хушнуд қилсак, ҳамкорларимиз ҳам бу орқали ўз компаниялари имиджини ошириб олишади. Қўшимча маблағлар эвазига биз футболчилар олдидаги мажбуриятларимизни бажарамиз, академиядаги ишларни давом эттирамиз, майдонни таъмирдан чиқарамиз. Ҳали ишлар кўп. Ўйлайманки, бу борада намуна кўрсата оламиз.

Янги мавсумда барча футболчиларга омад тилайман. Жамоа учун туну кун ишлаяпмиз. Клуб учун жонимизни берамиз. Ўйлайманки, энг юқори вазифаларни бажаришга тайёрмиз ва буни амалга ошириш қўлимиздан келади.

Шуҳрат Мақсудов: — Билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жамоада бош мураббийдан ташқари бошқа ходимлар ҳам бир мушт бўлиб ишлаши лозим. Агар аҳиллик бўлмаса, қандай мураббий жамоани бошқаришидан қатъи назар натижа бўлмайди. Таркибга эътибор қаратадиган бўлсак, 99 фоиз ишонаманки қўл остимиздаги футболчилар билан «Бунёдкор»нинг аввалги мавқеини қайтара оламиз. Лекин яна бир марта такрорлайман — қарс икки қўлдан чиқади. Жамоамиз «Фарғона ҳокими кубоги» орқали йилни яхши бошлади. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам барчаси яхши бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Бунёдкор»ни қўллаб-қувватлаб турсангиз, олдимизга қўйган вазифани бажарамиз.

— Аввал ҳам мураббий сифатида ишлагансиз. Аммо энди сиз бош мураббийсиз. Бундай ролда ишлашга қай даражада тайёрсиз?
Шуҳрат Мақсудов: — Бор эътиборимни «Бунёдкор» билан чемпион бўлишга қаратаман. Аммо, футбол —жамоавий ўйин. Мен бир ўзим хеч нарса қила олмайман. Биз биргаликда барча мақсадни амалга оширамиз. Аниғи шуки, фақат ҳужумкор, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатамиз.

Тақдимот маросими давомида клуб мутахассислари Акбар Дадашев, Ботир Парпиев, Шоазиз Шоғиёсов, Азиз Таслимов бир қатор масалалар бўйича маълумот берди. Акбар Дадашевга кўра, «Бунёдкор» - «Машъал» учрашуви чипталари эртадан сотувга чиқади ва нархи 15 минг сўм. СИП тоифадаги чипталарнинг нархи эса, 40 минг сўм этиб белгиланган. Шунингдек, мартабали меҳмонлар учун ВИП таклифномалар ҳам чиқарилган.

Ботир Парпиевнинг маълумотига кўра, ПФЛга топширилаётган «заявка» электрон кўринишда бўляпти, QR кодли тизимдан фойдаланилмоқда. Унда барча маълумотлар жамланган.

«Бунёдкор» бу йил Германиянинг «Jako» бренди остида либосларда ҳаракат қилади. Жамоа маъмури Шоазиз Шоғиёсовнинг сўзларига кўра, «Бунёдкор» айнан «Jako» бренди остида сўнгги чемпионликни қўлга киритган. Умид қиламизки, бу анъанани ушбу мавсум ҳам давом эттирамиз.

Суперлигада бу йил «Adidas» фирмасининг тўпларидан фойдаланилади. Азизжон Таслимовга кўра, бу тўплардан Испания кубоги мусобақасида ҳам фойдаланишмоқда.

«Adidas» тўплари ҳақида жамоамиз сардори Лутфулла Тўраев ва дарвозабонимиз Сарвар Каримов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Лутфулло Тўраев: - «Adidas» тўпларидан икки кундан буён машғулотларда фойдаланяпмиз. Аслида бизга тўпнинг фарқи йўқ. Футболчилардан фақат футбол ўйнаш талаб қилинади. Олдимизга қўйилган мақсадни, жамоа билан бирлашган ҳолда амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Олдимизга чемпионлик мақсадини қўямиз!

Сарвар Каримов: - Тўп жамоамиз аъзоларига ёқди. Бу тўпларда кўпроқ гол уриб, камроқ гол ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Шавкат Имомов («Бунёдкор» мухлислар клуби раиси): - «Бунёдкор»га келган барча футболчиларга «Хуш келибсиз» деб қоламиз. Биз мухлислар клубимизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймаймиз. Бунинг учун майдонда чиройли ўйин кўрсатиб берсангиз кифоя. Ўйин вақтида қўллаш учун чиройли совғалар тайёрлаб қўйганмиз.

Тадбирнинг иккинчи қисмида жамоанинг янги аъзоларига либослари топширилди. Унга кўра, қуйидаги футболчилар ўз либосларига эга бўлишди: Равшан Ягудин, Диан Талхатов, Авазбек Ўлмасалиев, Суннатилла Абдуллажонов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов (Қирғизистон), Бек Абдуллаев, Иброҳим Томива (Нигерия), Зафар Сафоев.

Ёш хонанда Оҳунжон Саъдиев «Бунёдкор» номли қўшиғи билан тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:17, 09.03.2021.
Ўқилди: 2768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.