Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Ювентус» Чемпионлар лигасини тарк этди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасида «Ювентус» 9 март, сешанба куни ўз уйида «Порту»ни қабул қилди.

Учрашувда ҳисоб 19-дақиқадаёқ очилди. Меҳмонлар аъзоси Сержиу Оливейра 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Туринликлар 49-дақиқада Федерико Кьезанинг голи эвазига мувозанатни тиклади. 54-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Меҳди Таремий (2 дақиқа ичида иккита сариқ карточка олди) майдондан четлатилди. 63-дақиқада Кьеза Криштиану Роналдунинг узатмасидан сўнг дублини нишонлади ва «Ювентус»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади. Томонларнинг биринчи беллашувида «Порту» ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани учун жамоалар қўшимча бўлимларга таклиф этилди.

115-дақиқада Сержиу Оливейра жарима зарбасини голга айлантирди ва мувозанатни тиклади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Адриен Рабио бурчакдан оширилган узатмани боши билан «Порту» дарвозасига аниқ йўллади. Ҳисоб 3:2 кўринишида туринликлар фойдасига ҳал бўлди. Икки ўйин натижасига кўра 4:4 ҳисоби қайд этилган бўлса ҳам «Порту» меҳмонда урилган голлар эвазига Чемпионлар Лигаси 1/4 финалига йўлланмани қўлга киритди. «Ювентус» эса мусобақадаги иштирокини эрта якунлади.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал жавоб баҳси
9 март, сешанба
«Ювентус» Италия – «Порту» Португалия 3:2
Голлар: 0:1 – 19, пенальти Сержиу Оливейра, 1:1 – 49 Кьеза, 2:1 – 63 Кьеза, 2:2 – 115 Сержиу Оливейра, 3:2 – 117 Рабио.
«Ювентус» – Шченсни, Демирал, Бонуччи (де Лигт, 75), Алекс Сандро, Рабио, Куадрадо, Рэмзи (Маккенни, 75), Артур (Кулусевски, 102), Кьеза (Бернардески, 102), Роналду, Мората.
«Порту» – Марчесин, Пепе, Сануси (Диас, 71), Мбемба, Манафа, Сержиу Оливейра (Лум, 118), Урибе (Груйич, 90), Корона (Диогу Лейте, 118), Отавио (Сарр, 62), Марега (Тони Мартинес, 105), Тареми.
Огоҳлантиришлар: Отавио (45), Тареми (52), Кьеза (90), Куадрадо (92), Сержиу Оливейра (97), Бернардески (103), Рабо (114), Мбемба (120).
Четлатиш: Тареми (54).
Биринчи ўйин – 1:2

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:04, 10.03.2021.
Ўқилди: 14177 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.