Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Суҳроб Неъматов: «Стадионни тўлдириб турган мухлисларимизни соғиндик»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" клуби тажрибали ярим ҳимоячиси Суҳроб Неъматов клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Мавсумга тайёргарликнинг 3-босқичини ўз қароргоҳимизда ўтказиб олиб, сўнгги босқичини яна Тошкент шаҳрида давом эттиряпмиз. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб бориляпти. Шароитлар аъло даражада десам муболаға қилмаган бўламан, жамоадошларимнинг кайфияти ажойиб.

Мураббийимиз Даврон Файзиев биздан нима истаётганини, машғулотлар давомида тушуниб боряпмиз, Даврон ака жисмоний ҳолатимизга ҳам қаттиқ урғу беряпти.

Жамоанинг бу йилги мақсади ҳаммага маълум, яъни суперлига йўлланмасининг бирига эгалик қилиш, буни барчамиз ич-ичимиздан ҳис қилиб, бир мақсад сари интиляпмиз. Жамоада яхши футболчилар йиғилган, таркибимизда суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган бир қатор футболчилар янги мавсумга тайёргарлик олиб боряпти. Насиб қилса, кўзлаган маррамизни босиб ўтишга, барчамиз ишонамиз.

Тўғриси, стадионни тўлдириб турган мухлисларимизни соғиндик, пандемия туфайли ўтган мавсумда бўш трибуналар қаршисида тўп суриб, яна бир бор шунга амин бўлдимки, футбол мухлислар билан қизиқ экан. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимиздан бир нарсани илтимос қилиб қолар эдим, футболда ҳар қандай вазиятлар учраб туради, натижалар салбий бўлиб қолиши мумкин, нима бўлган тақдирда ҳам, бизга ишониб, далда бериб, қўллаб қувватлашларини сўраб қолардим", — деди Неъматов.

Манба: https://t.me/buxoropfc
Киритилди: 22:33, 10.03.2021.
Ўқилди: 2350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.