Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Питер Хюистра: «Жамоам характерини намойиш қилди»

Баҳо:
+ | -

Қаршидаги беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

- Жудаям қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик, биз олдинги ўйинчалик яхши ўйнай олмадик. "Насаф"нинг бизга қарши зўр тайёргарлик кўргани сезилиб турди ва рақиб ўйинни жуда яхши бошлади. Учрашув аввалида бир нечта хатоларга йўл қўйдик ва бунинг оқибатида "Насаф"да бўш ҳудудлар вужудга келди.

"Насаф" ҳисобни 2:0 кўринишга келтирганида биз янада қийин вазиятга тушиб қолдик. Аммо жамоамиз характер кўрсатиб, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозона олдик. Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди. Стадион тўла пайт ўйнаш осон эмас, чунки босим юқори бўлади. Лекин иккинчи томондан футболда барибир мухлисларни кўриш ёқимли.

Ўйлайманки, бизда футболчи алмаштиришлар тўғри бўлди ва бунинг оқибатида ўйинимиз кучайди. Ёш футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошев ғалаба тўпини киритди, бу эса менга жуда ёқди. Чемпионатни сафарда ғалаба билан бошлаш ёқимли. Энди душанба куни бўладиган "Машъал"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

"Насаф" - яхши жамоа. Улар ҳужумкор футбол намойиш этиб, бизни шошириб қўйишди. Бугунги баҳсда орамиздаги фарқ вазиятлардан фойдаланишда бўлди.

Сафимизда йўқотишлар бўлди, аммо биз бор таркиб билан ишлашда давом этишимиз керак. Мени хурсанд қилаётган томони - марказий ҳимоямизда Егор Кримец ва Анзур Исмоиловга ўхшаган тажрибали футболчиларнинг борлиги. Шунингдек, ёшлардан Эркинов, Йўлдошев кабиларни айта оламан.

Кейинги учрашувда нима бўлишини билмайман, чунки душанбагача олдимизда вақт бор ва ҳали машғулотлар ўтказамиз. Йўлдошев яхши футболчи, у ғалаба тўпини киритганида хурсанд бўлдим. Лекин бизда бошқа яхши футболчилар ҳам бор ва ким машғулотларда ўзини кўрсатса, ўшалар бошланғич таркибдан жой эгаллайди.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 08:20, 11.03.2021.
Ўқилди: 3388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.