Sedana SER хабарига кўра, Мессининг отаси Хорхе аргентиналикнинг Париж жамоасига кўчиб ўтишини муҳокама қилишни режалаштирилган эди, аммо Жоан Лапортанинг "Барселона" президентлик сайловларида ғалаба қозонгани сабабли, ушбу учрашув бекор қилинди, шунинг учун Месси энди каталонияликларнинг янги таклифларини тинглашга тайёр.
Қайд этилишича, Месси ҳозир қандай қарор қабул қилмасин, икки йилдан сўнг у Давид Бекхэмнинг "Интер Майами" клуби сафига ўтади. Бекхэм ва Месси шунга келишишгани ҳақидаги ҳабарлар тарқалди.
Sedana SER журналисти Хосе Aнтонио Понсети Мессининг ушбу мавсумда "Барса"да қолиш имкониятини 50 фоизга баҳолаган.