Кириш Регистрация

Отабек Ғуломхўжаев: «Жалолиддинов бугун 50 фоиз кучи билан ўйнади»

Баҳо:
+ | -

"Андижон" клуби бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев "Қизилқум"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин ўз фикрини билдириб ўтди.

— Авваламбор, “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинни кўрдинглар, яхши ўтди, курашларга бой бўлди. Тўғриси, яхши ўйнаб туриб ютқазиш алам қилади. Уч очкони қўлдан чиқардик.

— Бугун икки хил футбол кўрдик. Биринчи бўлимда “Қизилқум” яхши ўйнади. Иккинчи бўлимда эса “Андижон”. Бунинг сабаби нимада?
— Жамоамиз ўтган йилгидан кўра 90 фоизга янгиланди. Янги ўйинчилар келган, энди шаклланяпти. Балки мослашиш учун вақт керак бўлгандир. Лекин дастлабки 15 дақиқада ҳам тўпнинг назорати бизда эди. Белгиланган пенальти бироз бўлса-да, йигитларга таъсир қилди. Иккинчи бўлимда анча ҳужумкор ўйин намойиш этдик.

— Жасур Жалолиддиновнинг ўйинидан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?
— Жасурнинг ҳозирги ҳолатини билганим учун айтаманки, у бугун 50 фоиз кучи билан ўйнади. Чунки маълум вақт жамоасиз, машғулотсиз қолиб кетди. Тўғри, индивидуал тарзда шуғулланди. Аммо жамоамизга қўшилганига бугунги ўйинни ҳам ҳисобласак бор-йўғи беш кун бўлди. Унинг индивидуал маҳоратини ҳамма билади. Боя айтганимдек, 50 фоиз кучи билан тўп сурди. Аммо Жалолиддинов ҳали чемпионатда ўз сўзини айтади.

Манба: https://t.me/fcandijan
Киритилди: 22:28, 11.03.2021.
Ўқилди: 3512 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3794]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3398]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3258]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3243]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2955]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2867]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2083]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [1980]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1901]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик