Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Локомотив" Ўзбекистондан яна енгилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Хабарингиз бор дастлабки учрашувда Абрамов шогирдлари йирик - 4:1 ҳисобида устун келишганди. Бу сафар "темирйўлчилар" анча мазмунли ўйин намойиш этишганига қарамай, барибир термадан устун бўла олишмади - 1:2. "Локо" сафида кўрикдан ўтаётган Шавкат Раимқулов ўзини кўрсатиб, мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирди. Ўтган ўйинда ҳам мезбонлар дарвозасини ишғол қилган Шадрин ва Абдуҳолиқов каби футболчилар бу сафар ҳам ишончни оқлашди.

"Локомотив" - Ўзбекистон 1:2

Голлар: Шавкат Раимқулов — Тимурхўжа Абдуҳолиқов, Александр Шадрин

Манба: stadion.uz

Ўзбекистон терма жамоаси шу билан 17 январь куни Кувайтга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 16:37, 12.01.2012.
Ўқилди: 27397 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.