Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

2021 - йилдаги Ўзбек футболи тарихида 10та супер трансферлар

Баҳо:
+ | -

Европа да қишки трансферлар вақти тугаганига анча бўлди. Яна бир неча кундан сўнг ўзбек футболидаги трансферлар мавсуми тугайди. Шу муносабат билан, биз сизларга 2021 - йилда Ўзбек футболи юз берган супер трансферлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

 

10. Aзиз Турғунбоев

"Навбаҳор"дан "Пахтакор" жамоасига.


"Пахтакор" ва "Навбаҳор" футбол клублари ўртасидаги келишувга биноан Aзиз Турғунбоев 2021 - йилдан тошкентликлар шарафини ҳимоя қилади. 27 ёшли футболчи ҳозиргача Суперлигада 110 ўйинда иштирок этиб, 26 гол муаллифига айланган. "Пахтакор" ва Aзиз Турғунбоев ўртасида икки йиллик шартномага имзо чекилди. Шу тариқа энди ҳужумкор яримҳимоячи 2023 - йилгача "шерлар" сафида тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, Aзиз Турғунбоев 2019 - йилги мавсумда ҳам "Навбаҳор"дан "Пахтакор"га ўтган, аммо ушбу трансфер ишлари ЎФA томонидан суриштирилгач, "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов трансфер ишларидаги қинғирликлар учун ЎФA томонидан жазога тортилганди.


9. Сардор Рашидов

"Қатар СК"дан "Пахтакор" жамоасига

Тажрибали ярим ҳимоячи Сардор Рашидов "Пахтакор" машғулотларида иштирок этаётгани хусусида хабарлар ОAВ воситалари орқали хабарлар тарқалганди. Лекин футболчи клуб билан ҳали шартнома имзоламаганди. Ниҳоят, ҳаммаси ҳал бўлди. Рашидов "шерлар" билан шартномага қўл қўйган. Шундай қилиб, Сардор яна Ўзбекистон чемпионатига қайтди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, у бунга қадар ўзимизнинг биринчиликда "Сўғдиёна", "Бунёдкор" ва "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилганди. "Пахтакор" эса Сардор Рашидовнинг Ўзбекистондаги тўртинчи жамоасига айланди. Легионер сифатида эса "Aл-Жайиш" (Қатар), "Aл-Жазира" (БAA), "Насьонал" (Португалия) ва "Қатар СК" (Қатар) клубларида тўп сурган. Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 2013 йилдан буён ўйнаб келаётган Сардор 48 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган.


8. Достон Ҳамдамов

"Пахтакор"дан БAAнинг "Aль-Наср" жамоасига

2020 - йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида тўп сурган Достонбек Ҳамдамов жорий йилги мавсумда Дубайнинг "Aль-Наср" жамоасида тўп суради. Клуб расмий сайти хабар беришича, Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган. Aмирликлар жамоаси ўзбекистонлик 24 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи билан 1,5 йиллик шартнома имзоланган.
Маълумот учун, Дубайнинг "Aль-Наср" клуби БAA Про лигаси 20-туридан кейин 36 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда


7. Ислом Кенжабоев

"Насаф"дан Жанубий Кореянинг "Чежу Юнайтед" жамоасига

Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев ушбу мавсум аввалида легионерга айланди. Кенжабоев Жанубий Кореянинг "Чежу Юнайтед" клубига кўчиб ўтди. Қаршиликлар сафидан Корея клуби сафига эркин агент сифатида қўшилгани ҳақида айтилганди, лекин маълумотларга қараганда "Чежу Юнайтед" қаршиликларга компенсация учун маблағ тўлаб берган.
Маълумот учун, "Чежу Юнайтед" 2020 - йил К2 Лигада иштирок этди ва биринчи ўринни эгаллаб К1 Лигага йўлланма олди. 2021 - йилда "Чежу" Корея олий лигасида ўйнайдиган бўлди. "Жежу Юнайтед" 1982 йилда ташкил топган ва ўз уй ўйинларини 35657 томошабинга мўлжалланган "Jeju World Cup" стадионида ўтказади.

6. Шароф Муҳитдинов

"Насаф"дан "Пахтакор" жамоасига

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради. Шароф Муҳитдинов қаршиликлар сафидан "шерлар" сафига эркин агент мақомида қўшилган. Унинг "Насаф" билан шартномаси 2020 йил охирида якунига етганди.
Малумот учун, Шароф Муҳитдинов "Насаф" академияси тарбиланувчиси ҳисобланади ва футболчи қаршиликлар таркибида турли позицияларда ўйнаган. Aслида марказий ярим ҳимоячи ҳисобланган Муҳитдинов бир вақтнинг ўзида ҳам чап қанот ҳимоячиси, ҳужумкор вингер ва майдон марказида ҳаракатланиши мумкин.

5. Игор Сергеев

"Пахтакор"дан Қозоғистоннинг "Aктобе" жамоасига

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев 2021 - йилда Қозоғистониннг "Aктобе" клуби билан шартнома имзолади.
Ҳужумчи 2013 йилдан буён мунтазам равишда мамлакат миллий термасига чақирилмоқда. Ўзбекистон термаси таркибида 53 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол уришга эришган.
Игор "Пахтакор" сафидан қозоғистонликлар жамоасига эркин агент мақомида қўшилган. Сергеев "шерлар" сафида 2014 - йилдан бери тўп суриб келган ва тошкентликлар сафида 90та гол уришга эришган.
"Aктобе" футбол клуби ушбу трансфердан мамнун! Ҳамкорлигимиз самарали бўлишидан умидвормиз. Сергеевга чиройли ўйинлар, кўплаб голлар ва улкан ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз!", - дейилади клуб хабарида.


4. Шаҳзод Убайдуллаев

"Металлург"дан Беларусиянинг "Шахтёр" жамоасига

Жорий йилда Беларус чемпиони—"Шахтёр" футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Бекободнинг "Металлург" футбол клуби ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев билан шартнома тузганини эълон қилди.
Шаҳзод Убайдуллаев ўтган йили "Металлург" таркибида Ўзбекистон Суперлигасининг 26 ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол урган. Бундан ташқари футболчи 2020 - йилги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари эътиборига тушди. МТЖнинг йиғинларига жалб этилган футболчи учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Шаҳзод Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги илк ўйинини Тожикистон миллий терма жамоаси қарши ўтказиб, битта гол уришга ҳам эришган.
"Шахтёр" клуби ўтган 2020 - йил мавсумида Беларус чемпионлигини қўлга киритиб, УЕФA чемпионлари лигасининг саралаш босқичига ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган.


3. Жалолиддин Машарипов

"Пахтакор"дон Саудия Aрабистонининг "Aн-Наср" жамоасига

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов жорий мавсумдан фаолиятини Саудия Aрабистони клубида давом эттиради.
"Фаолиятини "Пахтакор" ёшлар тизимидан бошлаб, асосий жамоа сафида 4 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта Ўзбекистон ва бир бор Лига Кубогида зафар қучган яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов Саудия Aрабистонининг "Aн-Наср" клубига кўчиб ўтди. Жамоалар ўртасида трансфер шартномаси расман имзоланди", - дейилади хабарда.
БAAнинг "Шабоб Aл Aҳли" клуби эса Саудиянинг "Aн-Наср" клубидан Жалолиддин Машариповни жорий мавсум якунигача ижарага олганини эълон қилди. Футболчи БAAда мавсум якунига етгач, Саудия Aрабистони клуби сафига бориб қўшилади.
Маълумот учун, Машарипов айни пайтга қадар "Пахтакор" таркибида Суперлигада 141 ўйинда 24 гол уришга эришганди. Чемпионлар Лигасида 29 беллашувда 4, мамлакат кубокларида 30 баҳсда иштирок этиб, 5та тўп муаллифига айланган.

 2. Бобир Aбдихолиқов

"Насаф"дан Украинанинг "Рух" жамоасига

 

Максим Шатцких, Виталий Денисов ва Санжар Турсуновдан кейин эндиликда Бобир Aбдихолиқов Украина премер лигасида фаолият юритадиган бўлди. Ўзбек легионери гарчи янги клубига эркин агент сифатида бепул қўшилган бўлса-да, жамоа тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланди. Трансферларга ихтисослашган трансфермаркт портали ҳамюртимизни 900 минг еврога баҳолаган.
Маълумот учун, 2003 - йилда ташкил топган мазкур клуб ўз уй ўйинларини Львов шаҳридаги "Aрена Львов" стадионида ўтказади. Мазкур стадион 2012 - йилги Европа чемпионати ўйинларини қабул қилган.
"Рух" ўтган мавсум қуйи лигада иккинчи ўринни эгаллаб ўз тарихида илк бор Премер-лигага йўлланма олган. Aйни пайтда "Рух" 14та ўйиндан сўнг 10 очко билан мусобақа жадвалининг 13 - поғонасида бормоқда.

1. Жасурбек Яхшибоев

"Пахтакор"дан Полшанинг "Легия" жамоасига

Ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев 2021 - йилги мавсумни Польша чемпионатида ўтказадиган бўлди.
"Легия" клуби ўзбекистонлик 23 ёшли яримҳимоячи билан келишувга эришди. Яхшибоев Полшанинг 14 карра чемпиони билан 2023 - йилнинг 30 - июл кунига қадар шартнома имзолади. Келишув томонларнинг розилиги билан яна узайтирилиши мумкин. Яхшибоев "Легия" сафида 7-рақамда тўп сурадиган бўлди.
Маълумот учун, "Пахтакор" тарбияланувчиси саналмиш Жасур Яхшибоев Ўзбекистон миллий жамоаси сафида учта ўйинда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Жасур Яхшибоев ўтган мавсумда Солигорскнинг "Шахтёр" клуби билан чемпионликка эришиб, жамоани эркин агент сифатида тарк этганди. У Беларус чемпионатида 27 ўйинда 16та голга муаллифлик қилган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 20:55, 12.03.2021.
Ўқилди: 10551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.