Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Чемпионлик сари одимлаётган «Атлетико» «Хетафе»ни синовдан ўтказади (превю)

Баҳо:
+ | -

Шанба оқшомини бироздан сўнг Испания Ла Лигаси 27 тури доирасидаги «Хетафе» ҳамда «Атлетико» Мадрид жамоалари ўртасидаги баҳс якунлаб беради. Мамлакат пешқадами иштирокидаги ушбу ўйин бизнингча ҳам кўпчилик учун бирдек қизиқ бўлса ажаб эмас.

«Атлетико»

\

Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа жорий мавсум том маънода яхлит бир армияга айланиб улгурди. Клуб ҳар бир ўйинда ўз стабиллигини бир меъёрда сақлаб келаётганига бугун аллақачон ажабланарли ҳол сифатида қаралмаяпти. «Реал» билан кечган Мадрид дербисидан сўнг «матрасчилар» томон отилган айрим танқид тошлари ҳам учрагани табий ҳол. Симеоне шогирдлари ўшанда ўзлари яратган имкониятларнинг аксариятини кўкка совуришди, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган аламли гол таъмини ҳам татиб кўришга мажбур бўлдилар. Натижада энг яқин таъқибчи «Барселона» билан ўртадаги фарқ 3 тагача қисқарди.

Ўшанда кўплаб мухлислар томонидан «Атлетико» чемпионлик пойгасидан чиқиб кетгани тўғрисида турли гап-сўзлар тарқалган эди. Бироқ орадан 3 кун ўтиб жамоа «Атлетик» билан навбатдаги оғир ўйинда майдонга тушди ва ўз имкониятларини яна барчага кўрсатиб қўйди. Марселино Торал бошчилигидаги «Атлетик»нинг сўнгги натижаларидан хабарингиз бор. Жамоа «Атлетико»га қарши тўқнашувгача нақ 8 ўйинлик ғалабасиз серия қайд этган эди. Мана шундай жиддий рақибидан устун келган мадридликлар чемпионлик учун ўз имкониятларини яна ошириб олди. Қайд этиш керак, «Атлетик» устидан қозонилган ғалабадан сўнг Симеоне ўзининг жамоадаги жами муваффақиятли юришлари сонини 309 тага етказиб олди ва бу борада Арагонесдан ўзиб кетди.

Энди ҳам ўзи учун анча қулай рақиб устидан қозонилажак эҳтимолий ғалаба «матрасчилар»ни Ла Лига чемпионлиги йўлида яққол фаворитга айлантириб юбориши шубҳасиз. Дарҳақиқат, жамоанинг қайд этаётган сўнгги натижалари ҳам диққатга сазовор. «Атлетико» жорий мавсум якунига етган 26 баҳснинг атиги 2 тасида мағлубиятга учради. Шунингдек, клубнинг «Хетафе»га қарши умумий статистикаси ҳам бу жамоанинг мадридликларга анчайин қулай рақиб эканлигини кўрсатиб турибди.

Иккала томон ўртасида кечган тўқнашувларнинг сўнгги 13 тасида меҳмонларнинг қўли баланд келган. Камига «Хетафе» бу учрашувлар давомида бирор марта ҳам рақиблари дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқа олмаган. Умумий ҳисобда эса бу жамоанинг ўртача голлар тақриби 2,5 фоиздан ҳам ошмайди. Бундан ташқари «Аткетико» сафардаги ўйинларда рақиблари билан қандай ўйнашни жуда яхши билади. «Қизил-оқлар» Ла Лиганинг ортда қолган 7 учрашувидан 6 тасида энг камида 2 та гол уриб келмоқда. Бу ҳам албатта баҳс олдидан эътиборга молик бўлган фактлардан бири.

Ғ - Д - М - Ғ - Д - Ғ

Тахминий таркиб: Облак - Триппьер, Савич, Эрмосо, Лоди - Льоренте, Коке, Лемар, Карраско - Корреа, Луис Суарес

«Хетафе»

«Хетафе»нинг Ла Лигадаги аҳволига умуман ҳавас қилиб бўлмайди. Жамоа хавфли зонадаги клублардан атиги 5 очко кўпроқ тўплаган ҳолда 15 ўринни банд этган бўлса, охирги 5 баҳсдан 4 тасида мағлубият ҳамда атиги бир марта ғалабага эришилган. Бунинг устига «Хетафе»нинг «Атлетико»га қарши баҳсларда ўта ёмон статистикага эга экани ҳақида ҳам юқорида таъкидлаган эдик.

Ҳозир Бардолас шогирдларининг умумий кайфиятини ҳам қониқарли деб айтиб бўлмайди. «Валенсия» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба кетидан (3:0) бирданига аламли мағлубият ҳам қабул қилиб олинди. Жамоа «Реал Вальядолид»га - энг яқин таъқибчисига кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди ва кўзи «қонга тўлган» жамоаларни ўзига яқинлаштириб олмоқда. Бу каби факторлар бош мураббий Хосе Бардоласнинг курсисини анчадан бери қимирлатиб қўйган. Бироқ раҳбарият унга ҳалиям юқори ишонч билдиришда давом этмоқда ва жамоани примерода олиб қолиш вазифасини юклатди. Албатта, умумий муҳит ҳам бугун етакчига қарши ўйинда жамоанинг оёғидан тортиши турган гап.

Қолаверса, жамоа етакчиларидан бири Мата ҳам қизил карточкаси боис бугунги учрашувда иштирок эта олмайди. Бунинг устига «Хетафе»нинг «Атлетико»га қарши баҳсларда ўта ёмон статистикага эга экани ҳақида ҳам юқорида таъкидлаган эдик. «Хетафе» мадридликларга қарши 36 баҳсдан атиги 4 тасида ғалаба қозонган холос. «Кўклар» шунингдек, сўнгги 7 та уй баҳсларидан 5 тасида рақиблари дарвозасини ишғол қила олмаган. Ушбу тўқншувнинг биринчи даврасида «Атлетико» ўз рақиби устидан 1:0 ҳисобида устун келган. Бугунги баҳс натижаси кўп жиҳатдан меҳмонларнинг тақдирига жиддийроқ таъсир ўтказса ажаб эмас.

М - М - М - М - Ғ - М

Тахминий таркиб: Сория - Дамиан Суарес, Дьене, Кабако, Оливейра - Ньом, Максимович, Арамбари, Кукурелла - Унал, Кучо Эрнандес.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:30, 13.03.2021.
Ўқилди: 2774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.