«Ман Юнайтед» бош мураббийи Сульшер жамоа дарвозабони Давид Де Хеанинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Мен кўр эмасман. Барча бўлаётган воқеа-ҳодисалардан хабарим бор. Де Хеа қоладими? - Бу ҳақида аниқ маълумот айта олмайман. У топ дарвозабон. Де Хеа ҳақидаги миш-мишларнинг ҳаммаси ёлғон. Унинг қолиш-қолмаслиги ёзда маълум бўлади», - дейди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, Де Хеанинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.