Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Про лига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штаби клуб мухлислари билан учрашди.

14 март, якшанба куни «Динамо» стадиони матбуот анжумани залида ўтган тадбирда «Динамо» жамоаси тақдирига бефарқ бўлмаган, жонкуяр ва фаол мухлислар янги мавсум олдидан бош мураббий Ҳаким Фузайлов ва бош директор Учқун Қобиловга бир қатор саволлар билан мурожаат қилиб, жавоб олишди.

Дастлаб Ҳаким Фузайлов жамоанинг бу йилги тайёргарлиги ҳақида гапирган бўлса, сўнг Учқун Қобилов клуб олдига қўйилган вазифалар ҳақида сўзлади.

«Барча мухлисларни кўриб турганимдан хурсандман. Самарқанд мен учун бегона жой эмас. Фахрий мухлислар билишади, 2000-йиллар бошида мураббийлик фаолиятимни айнан ушбу кўҳна шаҳарда муваффақиятли бошлаганман. Бу сафар раҳбарият жамоа олдига Суперлига вазифаси борлигини айтиб, ёрдамга чақирганида иккиланмай Самарқандга келдим. Январь ойидан буён жамоа билан тайёргарлик кўраяпмиз. Қўл остимда деярли янги таркиб шаклланди дейишим мумкин. Тайёргарлик асосан Самарқандда ўтди. Фақат икки ҳафта давомида Тошкентда бўлиб, назорат ўйинларини ўтказиб қайтдик. Умуман олганда, жамоамизни янги мавсумга тайёр дея оламан. 10 кундан кейин ўзимизда «Янгиер» клубига қарши баҳс билан чемпионатни бошлаймиз. Тақвимни ҳам омадли келди, дея оламан. Умид қиламанки, барчамиз бирлашиб Суперлигага муносиб бўлган «Динамо»ни аввалги мавқеини тиклай оламиз. Бунинг учун сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз муҳим», - деди Ҳаким Қаюмович.

«Авваламбор, барча мухлисларни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Янги мавсум олдидан сизлар билан кўришиб, очиқ суҳбат ўтказишни режа қилгандик. Ўтган мавсумдаги натижалар ва клубдаги ўзгаришлардан яхши хабардорсиз. Йил бошида жамоага янги бош мураббийни тайинлаш вазифаси турганди. Бир қатор мураббийлар орасидан раҳбарият билан келишган ҳолда Ҳаким Қаюмович Фузайлов номзодига тўхталиб, у кишини чақирдим. Ҳаким ака Самарқанд футболи учун бегона эмас, вилоят футболи ва клубдаги атмосферадан хабардор инсон. У киши қўл остида ўзимиз ҳам «Динамо»да тўп сурганмиз, Самарқандда яхши натижалар қайд эта олган. Ҳаким Қаюмович келгач, у кишининг ёнларига самарқандлик маҳаллий мутахассисларни ёрдамчи қилиб қўйдикки, эртага ўзимизда ҳам яхши мураббийлар чиқсин деган ниятда. Жамоамиз ўз имконият даражасида янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрди ва деярли янги таркиб шаклланди. Жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган вилоятимиз ҳокими Эркинжон Турдимов ва клубимиз президенти ва бош ҳомийси Шавкат ака Жалоловга миннатдорчилик билдириб қоламан. Раҳбарият томонидан олдимизга фақат битта мақсад қўйилган - «Динамо»ни Суперлигага олиб чиқиш. Бу йўлда бош мураббий Ҳаким ака Фузайлов ва мен жавобгар шахслармиз. Барчамиз бирдамликда ҳаракат қилсак, сиз мухлислар қўллаб-қувватлаб турсангиз насиб қилса «Динамо»ни Суперлигага олиб чиқа оламиз.

Тўғри, вилоятимизда маҳаллий футболчилар ва яхши майдонлар бўйича етишмовчилик бор. Клубни тарк этган ўйинчилар молиявий яхшироқ таклиф борлиги сабаб бошқа жамоаларга ўтишди. Уларни тўғри тушунамиз. Ҳар ҳолда футболчининг фаолияти қисқа бўлади. Ўзимизда яхши майдонлар бўйича муаммо сабабли мавсум олди тайёргарлик ўйинларимизни Тошкент ҳамда бошқа бир қатор шаҳарлардаги майдонларда ўтказиб келдик. Бу йил ҳисобидан «Динамо» стадионига ҳали машғулот ўтказганимиз йўқ. 10 кундан кейин жамоамиз мавсумни шу ерда бошлаши боис, бу масала тез орада ижобий ҳал этилиши кутилмоқда. Барчамиз сиз каби Про лига баҳсларини кўтаринки кайфиятда бошлашни ният қилганмиз. Ҳар бир футболчи ҳам Суперлигага чиқишни истайди ва бунинг учун бор куч ва маҳоратини ишга солади», - дейди «Динамо» бош директори Учқун Қобилов.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси Про лига 1-тури доирасида 24 март куни Самарқандда «Янгиер» клубини қабул қилади.

Усмон Ибодов ёзиб олди

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:15, 14.03.2021.
Ўқилди: 3563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик