Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

«Турон» футбол клуби бош мураббийи Жиззахдаги ўйиндан сўнг «портлади»

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида Фарғонанинг «Турон» клуби Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмони бўлди.

Учрашув бош ҳаками Виктор Серазетдинов 52-дақиқада «Турон» дарвозаси томон пенальти белгилади. Ҳакам ушбу вазиятда фарғоналиклар ҳимоячиси Ғиёс Комилов тўпни қўли билан ўйнади деб топди. Қайд этиш жоиз, ушбу вазиятда тўп қўлга эмас, футболчининг елкасига теккан ва ҳакам ҳолатга жуда яқин турган эди. Пенальтидан эса жиззахликлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов унумли фойдаланди. Натижада «Сўғдиёна» мазкур гол эвазига «Турон»ни мағлуб этди.

Ўйиндан сўнг «Турон» бош мураббийи Ислом Исмоилов ОАВга флеш-интервью бериб, ҳакамликни танқид остига олди.

"Аввало «Сўғдиёна» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, «Турон»нинг айби Суперлигага чиққаними? Ёки ҳакамларга пул билан чиқмаётганими? Иккита ўйиндан бери буни умуман тушуниб бўлмаяпти. Буни бутун Ўзбекистон кўрди: тўп футболчининг бошига текканига ҳакам пенальти белгилаяпти. Ўшалар кийиниш хонасига кириб кўрсин, футболчилар йиғлаб ўтирибди. Буларга қачон чора кўрилади? Қачонгача бу нарсаларга чидаш мумкин? Тозалаймиз дейишяпти, шуми тозалангани? Келиб кўмиб кетяпти. Икки турдан бери футбол йўқ. Фақат ҳуштак, ҳуштак, ҳуштак! Қачонгача? Ким буларга [ҳакамларга] чора кўради. Буёғда 70-80 киши оиласини боқаман деб эзилиб кетяпти. Учта одам [ҳакамларга] чиқиб туриб, кесиб ташлаяпти. Шуми Ўзбекистонда адолат? Биз ҳалол ўйнаяпмиз, ҳакамларга пул билан чиқмаяпмиз. Бир сўм пул билан чиқмасангиз, «каллангизни кесиб ташлашяпти». Ким чора кўради?

Мени футболдан бутун умр олиб ташласа, олиб ташлайверсин. Лекин кимдир охиригача қарши курашиши керак. Рақиб футболчиларининг қўлига икки бор тўп тегди. Ўйиннинг бошидан бери бешта сариқ карточка берилди. Ундан кўра ўйиндан олдин келиб чиқмайсанлар дейишсин, биз чиқмаймиз. Майли мен ёш мураббийман, кўча тўла иш. Мен яна бир иш топиб оламан. Аммо жамоа нима қилади? Жамоа ғалаба қозонса, мукофот пули оламан, бола чақамни боқаман деб кутиб яшамоқда. Ҳамма оғзида гапиради, амалда эса ҳеч нарса йўқ.

Ҳакам ўйнашга бердими? Ҳар битта вазият, битта ҳуштак, яна ҳуштак. Бундай ҳолатда қанақа футбол бўлиши мумкин? Ҳакам ўйнашга имкон бермаса, қанақа футбол ҳақида гапириш мумкин?", — деди Ислом Исмоилов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:24, 14.03.2021.
Ўқилди: 10472 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.