Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

АПЛ. «Арсенал» «Тоттенхэм»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Арсенал» ва «Тоттенхэм» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Баҳснинг 33-дақиқасида Эрик Ламела "шпорлар"ни олдинга олиб чиққан бўлса, бўлим тугашига бир дақиқа қолганида Эдегор мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим ўртасида эса "Тоттенхэм" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Александер Ляказетт ундан самарали фойдаланиб, "Арсенал"ни олдинга олиб чиқди.

Ўйин тугашига 14 дақиқа қолганида эса Эрик Ламела майдондан четлатилишини оқибатида Моуриньо жамоасининг аҳволи қийинлашди. Натижада "Арсенал" ғалаба қозониб, 10-ўринга кўтарилиб олди. "Тоттенхэм" эса 7-ўринга тушиб қолди.

Англия чемпионати, 29-тур
Арсенал – Тоттенхэм 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 33 Ламела, 1:1 – 44 Эдегор, 2:1 – 64, пенальти Ляказетт.
Арсенал – Лено, Габриэл, Тирни, Давид Луиз, Соареш, Сака (Пепе, 46), Парти, Смит-Роу (Виллиан, 77), Жака, Эдегор, Ляказетт (Эль-Ненни, 88).
Тоттенхэм – Льорис, Регилон, Санчес, Доэрти, Алдервейрелд, Хейбьерг, Ндомбеле (Алли, 62), Бэйл (Сиссоко, 57), Лукас Моура, Сон Хын Мин (Ламела, 19), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Регилон (40), Санчес (63), Ламела (69), Джака (82).
Четлатиш: Ламела (76).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:41, 14.03.2021.
Ўқилди: 3705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6953]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4924]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4058]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3309]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3213]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3152]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2669]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2659]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2625]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик