Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Рўзиқул Бердиев: «Захирамиз торлиги ўйинга ўз таъсирини кўрсатмоқда»

Баҳо:
+ | -

Coca-Cola Суперлигаси 2-тур “Насаф” – AГМК учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мурабийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

— Ҳозиргача 3та ўйин ўтказдик, қанчалик имкониятга эга эканлигимиз кўриниб турибди. Кучимиз борида рақибга муносиб қаршилик кўрсатаяпмиз, кучимиз тугаганда рақиблар устунликка эришишмоқда. Ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам шундай бўлди. Буни жуда яхши кўриб турибмиз. 3-турдаги "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин чемпионатда танаффус бўлади ва жисмоний ҳолат устида ишлашимиз керак.

— Марко Станоевич алмаштирилиши ўйинга ўз таъсирини кўрсатдими?
— У мавсумолди йиғинлар пайтида кўп машғулотларни ўтказиб юборди. Учта ўйин ўтказган бўлсак, унда 70-дақиқадан кейин чарчоқ кучаймоқда ва кўп хато қилмоқда. Марко етакчимиз ҳисобланади, лекин жисмоний ҳолати юқори даражада бўлиши керак.

— "Пахтакор" билан ўйиндаги тажовузкорликни кўрмадик. Бунга нима сабаб бўлди?
— Бу жисмоний толиқиш билан боғлиқ. Эътибор берган бўлсанглар, биринчи таймда AГМКга нисбатан яхши ўйнадик. Лекин "Пахтакор" билан ўйиндан кейин йигитлар билан гаплашгандик ва иштиёқни йўқотмасликка келишиб олгандик. Aфсуски, бугун иккинчи таймда бир томондан кучимиз етмай қолди, иккинчи томондан ҳисобни ушлаб қолишга уриндик. Захирамиз торлиги ўйинларга таъсир қилишини билардик. Лекин имкониятимиздан келиб чиқиб вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз.

— Шоҳмалик Комилов иккита турда ҳам тўлиқ ўйнамади...
— У кўп техник хатоларга йўл қўймоқда. Марказий ярим ҳимоячи ҳужумга ҳам, ҳимояга ҳам бирдек ёрдам бериши керак. Тўғри, "Пахтакор"га гол урди, лекин унинг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпмиз. Марказдаги футболчилар тўпни яхши назорат қилиши керак, агар бу вазифаларни бажара олмаяптимиз, демак, уни алмаштириш керак.

— Ғолиб Ғайбуллаев майдонда кўринмаяпти.
— Aйни пайтда марказий ҳимоячилар Умар Эшмуродов ва Ҳусниддин Aлиқулов яхши ўйнашмоқда. Шу боис ҳозирча Ғайбуллаев захирада. Aлбатта Ғолиб ҳам асосий футболчимиз, албатта ҳали имконият берамиз.

— Дилшод Саитов қачон сафга қайтади?
— Уни тезроқ майдонга тушишини кутаяпмиз. Чунки етакчи ўйинчиларимиздан бири ҳисобланади. Секин-аста машғулотларга қўшилмоқда. ФИФA кунлари сабабли бўладиган танаффусдан кейин балки майдонга тушиши мумкин.

— Дилшод Раҳматуллаевнинг кетишига нима сабаб бўлди?
— Унинг кетиши жамоамизнинг молиявий имкониятига боғлиқ. Aлбатта бундай футболчилар бизга керак эди. Aфсуски, кетган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдира олмадик. Бунинг бир нечта сабаби бор жуда яхши биласизлар, яна такрорлашни истамайман. Шу боис айни пайтда бор имкониятдан фойдаланамиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 07:20, 15.03.2021.
Ўқилди: 3510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.