Кириш Регистрация

Пеле: «Бугун сени қучоқлай олмаганимдан афсусдаман»

Баҳо:
+ | -

Афсонавий ҳужумчи Пеле расмий ўйинларда киритилган голлар бўйича бразилияликнинг рекордини янгилаган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қутлади.

«Криштиану, ҳаёт - бу яккахон парвоз. Мен сенга қойил қолдим. Ҳар кимнинг ўз саёҳати бор ва бу сенинг ажойиб сафаринг! Мен сенинг ҳаракатларингни томоша қилишни яхши кўраман, бу ҳеч кимга сир эмас.

Расмий ўйинлардаги голлар бўйича рекордимни янгилаганинг билан табриклайман. Бугун сени дўстона қучоқлай олмаганимдан афсусдаман. Аммо, мен ушбу фотосуратни сенинг шарафинга катта муҳаббат билан узоқ йиллар давом этган дўстлик рамзи сифатида қолдираман»- деб ёзган Пеле ўзининг инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Каляри» билан ўйинда учта гол урди(3:1) ва расмий ўйинлардаги голлар сонини 770 га етказган ҳолда, 767 гол ургам Пелени ортда қолдирди.

Киритилди: 10:51, 15.03.2021.
Ўқилди: 8666 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик