Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

IFFHS рейтинги. "Насаф" "Ливерпуль" билан бир қаторда

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси IFFHS 2011 йил якунларига кўра дунё клубларининг янги рейтингини эълон қилди.

Унинг дастлабки икки ўрнини "Эл-Классико" қаҳрамонлари банд этиб тургани эътиборга молик.

Ўзбек клублари орасида энг яхши натижани Қаршининг "Насаф" клуби қайд этиб турибди. Гарчи Рўзиқул Бердиев шогирдлари тўрт ўрин пастга шўнғиган бўлсаларда, Англиянинг "Ливерпуль" клуби билан бир ҳилда очко тўплашга муваффақ бўлишган.

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 205-ўринни Франциянинг "Ницца" ва Германиянинг "Штутгарт" клубилари билан бўлишиб олган. "Пахтакорчилар" бўлса Италиянинг "Парма", "Женоа, Германиянинг "Вердер" каби жамоалари билан тенглашиб олишган. Қуйида кучли 10талик билан танишиб оласиз. Маълумот ўрнида айтиш керакки, МДҲ клублари орасида Киевнинг "Динамо" клуби энг яхши натижа қайд этгани ҳолда, 22-ўринда эътироф этилган. Россиянинг "Зенит" клуби 42-ўрин билан иккинчи натижа қайд этиб турибди. Ҳамюртимиз Александр Гейнрих тўп сурган Жанубий Кореянинг "Сувон" клуби эгаллаб турган 50-ўрни билан Осиё клублари орасида энг яхши кўрсаткичга эга.

1. (1) "Барселона" (Испания)

2. (2) "Реал" (Испания)

3. (3) "Велез" (Аргентина)

4. (4) "Манчестер Юнайтед" (Англия)

5. (6) "Манчестер Сити" (Англия)

6. (10) "Сантос" (Бразилия)

7. (22) "Универсидад де Чили" (Чили)

8. (13) "Бенфика" (Португалия)

9. (5) "Порту" (Португалия)

10. (11) "Универсидад Католика Сантьяго" (Чили)

Манба: www.iffhs.de

"Пахтакор" ва "Вердер" ўйини қолдирилмаганда бу беллашув IFFHS рейтинги аслида бир тийинга қиммат эканини исботлаб берарди ;)

Киритилди: 10:32, 13.01.2012.
Ўқилди: 26411 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.