Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Аҳмадалиев бирлашган чемпионлик тожини ҳимоя қилиш учун уйига қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи, иккинчи енгил вазннинг WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев 3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо арена” саройида бўлиб ўтадиган бокс кечасида япониялик мажбурий даъвогар Рёсуке Ивасага қарши ўз титулларини ҳимоя қилиш учун ватанига қайтади.

Жангни DAZN платформаси орқали жонли томоша қилиш мумкин. Бу ҳақида “Matchroom Boxing” компанияси расмий пресс-релизни эълон қилди. Ушбу анонснинг ўзбекча талқинини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Аҳмадалиев (8-6, КОс) 2020 йилнинг январь ойида Даниел Романга қарши жангдан сўнг бирлашган чемпионлик камарларига сазовор бўлган илк ўзбекистонлик чемпионга айланган эди. Майамида 12 раунд давом этган оқшомда у афсонавий Леон Спинкснинг рекордини такрорлади. Муроджоннинг профессионал боксдаги ушбу ғалабаси бокс ҳамжамияти учун сюрприз эмас. 2016 Рио Олимпиадасидаги бронза, 2015 йил жаҳон чемпионатидаги кумуш, 2017 йил Осиё чемпионатидаги олтин медали ўзбек ҳаваскор бокси олтин авлоди вакилининг порлаши учун хизмат қилган.

Иваса (27-3, 17 КОс) Марлон Тапалесни 2019 йил Бруклинда ўтган жангнинг 11-раундида мағлуб этиб, ушбу вазнда IBF йўналишининг вақтинчалик камарига эга чиқди. 31 ёшли кашивалик боксчи илгари, 2017 йил сентябрда Огуни Юкинорини мағлубиятга учратиб, IBF камарига сазовор бўлган. Ушбу чапақай боксчи 2018 йилнинг март ойида Эрнесто Саулонгага қарши баҳсда чемпионлик камарини ҳимоя қилган ва 5 ой ўтиб, ўз юртида ирландиялик Т.Ж. Доэнига қарши баҳсда имкониятни бой берган эди. Бу Ивасанинг фаолиятидаги учинчи мағлубият бўлишига қарамасдан 2019 йил икки муҳим жангда ғалаба қозонди ва бирлашган чемпионлик камарининг даъвогарига айланди.

Ғиёсов ва Мадримов 3 апрель куни “Ҳумо арена” юлдузи бўлишади

Кечанинг навбатдаги жангида мухлислар ёқимтойидан бири Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КОс) ВБА Интернатионал камарини россиялик россиялик Иса Чаниевдан ҳимоя қилади. Инстаграм тармоғидан 1 миллиондан ортиқ кузатувчига эга бўлган "Wonderboy" Рио-2016 Олимпия ўйинларидаги кумуш, жаҳон ва Осиё чемпионатларидаги олтин медалларидан сўнг ўз юртида катта шуҳратга эришди. 2019 йил Эдди Хирн билан реклама борасида келишувга эришган ушбу боксчи ўзининг сўнгги икки жангини колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Перес ва Вистон Окампосга қарши ўтказиб, ҳар иккисини ҳам нокаут билан якунлашга муваффақ бўлди.

Ярим ўрта вазннинг порлаб келаётган юлдузларидан бири Исроил Мадримов (6-0, 5 КОс) профессионал боксдаги стартини ажойиб бошлади. 2018 йил ноябрда ўтган илк жангидаёқ титул қўлга киритиб, ўз сўзини айтишга улгурди. "The Dream" 2019 йил август ойида Оклахоманинг Тулса шаҳрида Эрик Уолкерга қарши кечган элиминатор жангида ғалаба қозонди ва ВБА камарининг мажбурий даъвогарига айланди. Бу эса саккиз жангда чемпионлик камарини қўлга киритган дўсти Аҳмадалиевнинг рекордини янгилаш учун қўйилган катта қадам бўлди.

Шунингдек, ушбу оқшомда порлаши кутилаётган яна бир қатор боксчилар борки, уларни эътибордан четда қолдириб ўтолмаймиз. Супер оғир вазн тоифасида енгилмас Баҳодир Жалолов (7-0, 6 КОс), 2021 йил ҳисобидан иккинчи жангини ўтказадиган ўрта вазн боксчиси Элнур Абдураимов (7-0, 6 КОс), енгил вазн вакили Ҳасанбой Дўсматов (2-0, 2 КОс), биринчи оғир вазнда жанг қиладиган Санжар Турсунов (2-0, 1 КО) навбатдаги жангини ўтказса, ярим ўрта вазнда Иқболжон Холдоров ҳамда ярим енгил вазнда Миразизбек Мирзахалиловнинг дебютига гувоҳ бўламиз.

«Matrchroom» компаниясининг директори Эдди Хирн бўлажак оқшом ҳақида шундай дейди: “Бу ўзбек бокси ва «Матчроом» учун улкан бокс оқшоми бўлади. Узоқ йиллардан бери ўзбекистонлик ҳаваскор боксчилар жаҳон ареналарида ўз қудратларини намойиш қилиб келишмоқда. Яқин йилдирки, улар профессионал боксда ҳам, хусусан АҚШ промоутерлик компанияларида ўз мавқеларига эга бўлиб улгуришди. Энди улар ўз мамлакатларида тарихий бокс оқшомида жанг қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар“.

“Бу Ўзбекистонда бокс келажаги учун жуда муҳим воқеадир”, – дейди “Мир бокса” промоутер компаниясининг раҳбари Андрей Рябинский. “Ўйлайманки, бу ўзбек боксчилари учун йилни мухлислари кўз ўнгида ажойиб ғалабалар билан бошлаш ва ўз маҳоратларини намойиш қилиш учун яхши имконият. Бу йигитлар жуда тез фурсатда катта ўсишга эришмоқда ва келажакда бокс юлдузларига айланишади”.

Чипталар iTicket.UZ сайти орқали сотувга чиқарилади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 08:24, 16.03.2021.
Ўқилди: 5143 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.