Ўзбекистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган дастлабки ўйин якунига етди. Дастлабки 2та турда мағлубиятга учраган «Турон» ва «Локомотив» жамоалари Яйпанда тўқнаш келишди.
Мезбонлар ўз мухлислари қаршисида баҳсни анча шиддат билан бошлаб, 11-дақиқага келиб рақиб дарвозасига 2та тўп йўллашди. Жамоанинг икки голига икки легионер — Поьяневич ва Касминин муаллифлик қилишди.
Орадан кўп ўтмасдан Жавоҳир Сиддиқов 18 метрлардан аниқ зарба йўллаб, "темирйўлчилар"нинг биринчи голига муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлим ўрталарида "Турон" аъзосида Касминин тўпни қўли билан ўйнагани учун майдондан четлатилди ва пенальти белгиланди. Темурхўжа Абдухолиқов ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
Яйпанликлар бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, фаол ўйнашда давом этишди. Ҳаттоки улар "Локо" дарвозасини ишғол қилишганди, аммо Карикари офсайдда бўлгани учун гол инобатга олинмади.
Ўйинга қўшиб берилган дақиқада 5-дақиқада Абдухолиқов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Акс ҳолда "Локомотив" мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритиши мумкин.
Шу тариқа, икки жамоа мавсумдаги дастлабки очкосини қўлга киритишди.
Суперлига, 3-тур. 18 март, пайшанба.
"Турон" - "Локомотив" - 2:2 (2:1)
Голлар: Даян Поньевич, 4 (1:0), Владислав Касминин, 11 (2:0) — Жавоҳир Сиддиқов, 16 (2:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 69-пенальти (2:2)
"Турон": 96. Ислом Абдуллаев, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 3. Давронбек Умиров, 7. Кваме Карикари, 17. Музаффаржон Музаффаров, 19. Владислав Касминин, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 30. Синиша Бабич, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55. Даян Поньевич, 77. Билолхон Тошмирзаев.
"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Диего Барданка, 4. Дилшод Комилов, 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 5. Кахи Махарадзе, 8. Жавоҳир Сидиқов, 17. Санжар Қодирқулов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов.