"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель "Ливерпул" бош мураббийи Юрген Клопп келажакда "Бавария"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
«Тасаввур қилайлик, Флик Германия терма жамоасини бошқаради. Бундай ҳолатда "Бавария"га янги мураббий керак бўлади ва Клоппга бу лавозим аллақачон таклиф қилинган.
Бу Юрген учун юқори эътироф. Айтишича, у "Ливерпуль"ни, Германия терма жамоаси учун тарк этмайди. Аммо "Бавария" учун кетишга қарор қилиши мумкин», - дея Шмейхельнинг сўзларини келтиради CBS sports.