Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Жалилов: "Бугунги ўйиндаги ҳисоб адолатли бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов "Насаф"га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрини билдирди.

"Умуман олганда оғир ўйин ўтказдик. Бугунги ўйиндаги ҳисоб адолатли бўлди. Ҳар икки жамоада қулай имкониятлар бўлди. Қайсидир жамоа ютқазса алам қиларди. Албатта, "Навбаҳор" ғалаба қозонса яхши бўларди. Лекин футболда шундай ҳолат ҳам учраб туради. Мирзоҳид Ғофуровнинг жароҳат олиши ҳам бизга панд берди.

Ҳакамлар учун ҳам ўйин оғир ўтди. Кураш кўп бўлди. Ҳакамлар натижага таъсир кўрсатадиган хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман. Бошқа вазиятларни эса Ҳакамлар қўмитаси ўзи кўриб чиқади, бу борада ҳеч нарса деёлмайман.

"Локомотив" билан ўйинда марказдаги футболчиларимизга кўп оғирлик тушди. Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Машғулотлар ва ўйинлар пайти футболчиларнинг имкониятларини чамалаб, шунга кўра уларни ўйинга туширяпман. Бугун битта мажбурий ўзгаришни амалга оширганимиз ҳам яхши бўлмади", - дейди Жалилов.

 

Киритилди: 21:59, 19.03.2021.
Ўқилди: 2161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик