Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Илҳом Мўминжонов: «Обрадович навбатдаги ўйинларда ўзини кўрсатади»

Баҳо:
+ | -

Бугунги учрашув якунида "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ПРО-Лиганинг очилиш ўйинини ўтказдик. Янги мавсумни "Нефтчи" - "Олимпик" баҳси очиб берди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг ўзида тўртта гол урсак бўларди. Юқори прессинг эвазига ҳаракат қилгандик. Бизда рақиб хатосидан сўнг вазиятлар бўлганди, афсуски фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда бу каби вазиятлар бўлмади, биринчи бўлимнинг ўзида йирик ҳисобни таъминласак бўларди.

Тўпурар ҳужумчимиз Достон Тошматов биз билан шартнома тузган ва рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирги кунда уни 10 та ўйинга дисквалификацияси бор. Яна 9 та ўйиндан сўнг уни майдонга туширсак бўлади. Ҳозирча машғулотларга қўшилгани йўқ, яқинда унинг тўйи бўлди.
 
Биринчи бўлимда юқори прессинг услубида ўйнадик. Руслан Розиевни 60-минутларда алмаштирдик, лекин захира ўзини оқламади. 3 та футболчини захирадан туширдик, афсуски фойда бермади. Захира учун ноль қўйган бўлардим. Розиев энди 18 ёшга тўлди, унда чарчоқ аломатлари сезилди.

Марко Обрадович охирги 3 та ўртоқлик ўйинларида 4 та гол урганди. Бугун у иккита қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унда жароҳат ҳам бор эди. Марко тўпурар ҳужумчи, балки кейинги ўйинларда ўзини кўрсатади.

Футболчиларга ҳам, мураббийларга ҳам мотивация берадиган мухлислар ҳисобланади. Албатта дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг мухлислар стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашларига ишониб қоламиз.

Ўйлашимча тақвим биз учун қулай тушди.  Барибир барча жамоа билан ўйнаймиз. Бугун "Олимпик" жамоасига омад кулиб боқди. Рақибларни  1 очко билан табриклайман", — деди Мўминжонов.

"Нефтчи" матбуот хизмати.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 22:45, 22.03.2021.
Ўқилди: 2232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик