Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"Олтин тўп"ни ютиш учун асосий 10 та номзод

Баҳо:
+ | -

2020-2021 йилги мавсум ҳам аста-секин ўз якунига етиб бормоқда. Бу мавсумда бир қатор футболчилар ўзларини ҳар томонлама кўрсата олди. Ҳали якунига етмаган мавсумда "Олтин тўп"ни ютиш учун 10 та даъвогарни айрим критериялар бўйича жойлаштириб чиқамиз.

10. Бруно Фернандеш (МЮ, Португалия)

ЕЛда ғолиб чиқишни мақсад қилаётган Бруно бу мавсумда ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Фернандеш "Манчестер Юнайтед" жамоасида ҳақиқий етакчи. У мавсум аввалидан бери "қизил иблислар" сафида 16 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, футболчи ёзда Португалия терма жамоаси билан "Евро-2020"ни ютишга уриниб кўради. Португалияда Жоау Фелиш, Бруно Фернандеш, Диего Жота, Бернардо Силва, Роналду каби юлдузлар жамланганлигини инобатга олсак, бу терма жамоада кўҳна қитъа бош совринини ютиш имконияти анча юқори.

9. Криштиану Роналду ("Ювентус", Португалия)

Яна бир португалиялик футболчи Роналду ҳар доим "Олтин тўп"лар сони борасида Мессидан ўтиб кетишни хоҳлайди. Лекин бу мавсумда бу иш осон бўлмайди. Криштиану бу мавсум "Ювентус" билан ЕЧЛни эрта тарк этди ва "скудетто" учун курашда ҳам "кекса сеньора" анча орқада. Роналду бу мавсумда фақат шахсий статистикаси эвазига ўнталикдан жой олди. 36 ёшли футболчи бу мавсум "Олтин тўп"ни ютиш имкониятини ошириш учун "Евро-2020"да чемпион бўлиши ва сермаҳсул ўйин кўрсатиши лозим.

8. Карим Бензема ("Реал Мадрид", Франция)

Хабарингиз бор, Бензема Франция терма жамоасида ҳаракат қилмайди. Шу сабабли, унда "Олтин тўп"ни ютиш учун имконият кам. Шундай бўлсада, француз бу мавсум яхши ўйин кўрсатмоқда. Айниқса, жароҳатдан сўнг "Реал" форварди кўплаб голлар урмоқда. "Қироллик клуби"нинг ҳали ЕЧЛда қатнашаётганини инобатга олсак, Каримда ҳали йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун имкониятлар етарли.

7. Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити", Бельгия) 

Замонавий футболнинг энг яхши плеймейкерларидан бири Кевин де Брюйне бу мавсумда 5 та гол урди ва 11 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Кевин анча йиллардан бери энг яхши футболчилар қаторида бўлиб келмоқда. Бу мавсумда ҳам у "олтин тўп"ни ютиш учун номзодлар қаторида бор. Сабаби, унинг атрофида соврин ютишга мойил бўлган кучли жамоа мавжуд. Аммо, барибир унинг жамоа ғалабаларига ҳиссаси "Олтин тўп"ни ютишида муҳим ҳисобланади.

6. Ромелу Лукаку ("Интер", Бельгия)

"Интер"га кўчиб ўтганидан сўнг, Лукаку ҳақиқатдан ўзининг ажойиб ўйинларини кўрсатмоқда. Футболчи мунтазам голлар урмоқда ва максимал даражада сермаҳсуллик кўрсатмоқда. "Нерадзури" деярли А Серияда чемпион бўлиб улгурди ва улар совринни қўлга киритган тақдирда, бунда унинг ҳиссаси катта.

5. Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити", Германия)

Де Брюйне яхши. Аммо бу мавсумда у энг яхшиси бўлмаслиги мумкин. Илкай ажойиб мавсумни ўтказмоқда ва 2021 йил бошидан бери супер натижалар қайд этмоқда ва АПЛда бу мавсумда 12 та гол уришга эришди. Эҳтимол, Гюндоган "Олтин тўп" учун курашда кутилмаган "меҳмон" бўлиши мумкин, аммо у "шаҳарликлар" ва Германия терма жамоаси билан яхши натижаларга эришишига ишонса бўлади.

4. Эрлинг Холанд ("Боруссия Дортмунд", Норвегия)

Чемпионлар Лигасида дортмундликлар "Манчестер Сити" билан ўйнашини ва "Евро-2020"да Холанд қатнашмаслигини инобатга олсак, 19 ёшли футболчининг "Олтин тўп"ни олиш имконияти тобора пасайиб бормоқда. Фақатгина унинг супер даражадаги сермаҳсуллиги бу рўйхатга қўшилишига сабаб бўлмоқда. Лекин "Олтин тўп"ни ютиш учун барча совринларни ютишга имконияти етадиган жамоага ўтиши керак.

3. Лионель Месси ("Барселона", Аргентина)

Мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, "Барселона" ҳозирда яхши ўйин кўрсатмоқда. Ла Лигада клуб "Атлетико"га анча яқинлашиб олди. Месси ҳам анча сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Ҳозирда унинг ҳисобида 23 та гол ва 8 та ассист бор. Фақатгина "кўк-анорранглилар"нинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши "Олтин тўп" йўлида асосий тўсиқ бўлиши мумкин.

2. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция)

Мбаппе "Барселона"ни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборди ва футболчи Лига 1 турнирида ҳам ўз голлари билан ПСЖни фаворитлар қаторида ушлаб турибди. Шунингдек, Килиан Франция билан "Евро-2020"ни ютишга уриниб кўради. Шундай экан, Мбаппе "Олтин тўп" учун курашга 100% тайёр.

1. Роберт Левандовски ("Бавария", Польша)

Апрель ойининг ўзидаёқ "Олтин тўп" борасида кўп нарса ҳал бўлади. Сабаби, Мбаппе ва Левандовски ЕЧЛ чорак финалида ўзаро баҳс олиб боради. Ўтган мавсум энг яхшиси бўлган Лева темпни пасайтирмади. У "Бавария" таркибида Бундеслигада ҳозирча 35 та гол урди. Уни бу мавсумда ҳеч қанақасига тўхтатиб бўлмаяпти. Агар Роберт ЕЧЛда ҳам ўзини кўрсата олса, у бу соврин учун асосий даъвогар. Шунингдек, "France Football" ҳам футболчидан қарздор. Шундай эмасми?

Киритилди: 19:54, 23.03.2021.
Ўқилди: 17869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.