У мавсумнинг қолган қисмини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
"Барселона" яримҳимоячиси Анссумане Фатининг жароҳатдан тикланиши режалаштирилганидек кетмаяпти. 18 ёшли футболчининг жароҳатланган менискуси(тизза тоғайлари жароҳати) тузалмаяпти Catalunya Radioнинг хабар беришича, у яна операция қилиниши мумкин.
Тикланишдаги муаммолар туфайли эса Фати мавсумнинг қолган қисмини ҳам ўтказиб юбориши мумкин. У ҳақида қарор, операция синовларидан сўнг, бир неча кун ичида қабул қилинади.